АсосийДунё

ЕИ Россияга қарши санкцияларни 6 ойга узайтирди

"Биз Путиннинг уруш олиб бориш учун пул олишига тўсқинлик қилишда давом этамиз", - деб ваъда берди Европа дипломатияси раҳбари.

'ЕИ Россияга қарши санкцияларни 6 ойга узайтирди'ning rasmi

12 сентябрь, жума куни Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Россия Федерациясининг Украинага кенг кўламли бостириб киришига жавобан Россия компаниялари ва жисмоний шахсларига нисбатан амалдаги санкцияларни олти ойга узайтиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас хабар берди.

У, шунингдек, Европа Иттифоқи Россияга қарши янги, 19-санкциялар пакети устида ишлашни якунлаётганини таъкидлади. Калласнинг сўзларига кўра, ушбу пакет Россия Федерациясининг "соя флоти" ва банкларига қаратилган бўлиб, Россия нефтини сотиш бўйича кейинги чекловларни ҳам ўз ичига олади.

“Биз Путиннинг уруш олиб бориш учун пул олишига тўсқинлик қилишда давом этамиз”, деб ваъда берди Европа дипломатияси раҳбари.

ОАВ хабарларига кўра, ЕИ 19-санкция пакети доирасида Россия фуқароларига туристик визалар берилишини янада чеклаши мумкин. 12 сентябрь куни дпа агентлиги Германия ҳукумати россияликлар учун виза режимини кучайтириш тарафдори эканини маълум қилди

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Польша НАТО қўшинларига мамлакат ҳудудига киришга рухсат берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:57

    'Энди Россия аёллари ўз хоҳиши билан ҳам бўлажак фарзандларини олдириб тошолмайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:54

    Энди Россия аёллари ўз хоҳиши билан ҳам бўлажак фарзандларини олдириб тошолмайди

    Чунки мамлакатнинг айрим ҳудудларида аёлларга ҳомиладорликни сунъий тўхтатишга тўсқинлик қилинмоқда.

    'Германия фуқаролари қаерга кўчиб кетяпти?'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:52

    Германия фуқаролари қаерга кўчиб кетяпти?

    Мамлакатда сўнги йилларда ватанини ташлаб бошқа давлатлардан қўним топаётганлар сони ортди.

    'Туркияда оммавий норозилик бошланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:05

    Туркияда оммавий норозилик бошланди

    Анқарада 50 мингга яқин киши бош кўтарди.

    'Қирғизистон собиқ президентининг оиласи уйдан мажбуран чиқарилди'ning rasmi

    Дунё 14.09.2025 14:29

    Қирғизистон собиқ президентининг оиласи уйдан мажбуран чиқарилди

    Суд қарорига мувофиқ, собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг мол-мулки, жумладан, Қўй-Тошдаги уйи мусодара қилинди.

    'Белгородда учувчисиз самолёт зарбаси оқибатида икки киши жароҳат олди'ning rasmi

    Дунё 13.09.2025 19:40

    Белгородда учувчисиз самолёт зарбаси оқибатида икки киши жароҳат олди

    Жабрланганлар Красноярск марказий шифохонасига етказилган.