АсосийДунё

Непалдаги 20 дан ортиқ қамоқхонадан 15 минг маҳбус қочди

Маҳбуслар мамлакат бўйлаб содир бўлаётган норозилик намойишлари вақтида қочган.

'Непалдаги 20 дан ортиқ қамоқхонадан 15 минг маҳбус қочди'ning rasmi

Мамлакатнинг ғарбий Каилали провинцияси пойтахти Дҳангадҳида қамоқдан қочган 692 нафар маҳбусдан бири эртаси куни ўз ихтиёри билан таслим бўлган. У ҳокимиятга навбатдаги ҳукумат келгач, қўлга олинса, жазоси икки баробар ошишидан қўрққанини билдирган. Ходимлар дастлаб маҳбусни эшитишмаган, аммо сўнгра уни ичкарига олишга розилик билдирилган. Ушбу қамоқхонада намойишлар бошланишидан олдин 697 нафар маҳбус бўлган.

Мамлакатда намойишлар бошланганидан бери камида 8 нафар маҳбус хавфсизлик ходимлари билан бўлган тўқнашувларда ҳалок бўлган.

Маълумот ўрнида, мамлакатда сўнгги кунларда аҳолининг ёш қатлами иштирокида ҳукуматга қарши норозилик намойишлари уюштирилмоқда. Улар ҳукуматнинг бир неча ижтимоий тармоқларни тақиқлашига ҳамда коррупцияга қарши норозилик билдирмоқда. Шу сабаб бош вазир КП Шарма Оли 9 сентябрь куни истеъфо беришга мажбур бўлган.

Непал армияси 11 сентябрь куни тахминан 200 нафар маҳбусни яна қўлга олган, бироқ минглаб қочқинлар ҳали ҳам озодликда юрибди. полиция мамлакатда тинчлик ўрнатишда катта қийинчиликларга дуч келмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Толибон” яна Ўзбекистондан вертолётларни қайтаришни сўради'ning rasmi

    Дунё 12.09.2025 21:49

    “Толибон” яна Ўзбекистондан вертолётларни қайтаришни сўради

    Ҳукумат ташқи ишлар вазири аввалги ҳукумат ағдарилганидан сўнг Афғонистондан Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб ўтилган вертолётларни қайтаришга чақирди.

    'Балида сув тошқини сабаб 14 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 12.09.2025 19:00

    Балида сув тошқини сабаб 14 киши ҳалок бўлди

    Кучли ёмғир Денпасар ва Балининг саккизта минтақасидан олтитасида сув тошқини келтириб чиқарган.

    'Дунёда илк бор сунъий интеллект вазир лавозимига тайинланди'ning rasmi

    Дунё 12.09.2025 18:35

    Дунёда илк бор сунъий интеллект вазир лавозимига тайинланди

    Албания бош вазирининг маълум қилишича, у барча давлат харидлари учун масъул бўлади.

    'Арманистон ва Россия тенг шериклардир — Ваагн Хачатурян'ning rasmi

    Дунё 12.09.2025 18:14

    Арманистон ва Россия тенг шериклардир — Ваагн Хачатурян

    RTVI телеканалига берган интервьюсида у Ереваннинг охирги йилларда мустақил сиёсат юритишга интилаётганини айтган.

    'Россия ТИВ Польшадан Беларус билан чегарани очишни талаб қилди'ning rasmi

    Дунё 12.09.2025 16:18

    Россия ТИВ Польшадан Беларус билан чегарани очишни талаб қилди

    Россия ТИВ Беларус билан чегарадаги барча назорат-ўтказиш пунктларини ёпган Польшадан "оқибати ҳақида ўйлаш ва қарорни қайта кўриб чиқишни" талаб қилди.