АсосийДунё

Россияда мигрантларга янги тақиқ қўйилиши мумкин

Энди мигрантлар хорижга иш ҳақидан юқори миқдорда пул ўтказиши тақиқланади.

'Россияда мигрантларга янги тақиқ қўйилиши мумкин'ning rasmi

Меҳнат муҳожирларига чет элга расмий иш ҳақидан ортиқ пул ўтказиш тақиқланиши мумкин. Тегишли қонун лойиҳаси Россия Давлат Думасига киритилди.

Ушбу чоралар меҳнат мигрантларига манбаси ҳужжат билан тасдиқланмаган маблағларни чет элга жўнатиш имконини бермайди.

Энди норезидентлар (шу жумладан, меҳнат муҳожирлари) чекловларсиз пул ўтказмаларини амалга ошириш ҳуқуқига эга, бу эса катта миқдордаги пул маблағларини тегишли назоратсиз мамлакатдан ташқарига олиб чиқиш имконини беради.

Лойиҳа муаллифларининг фикрича, бу ноқонуний даромадларни легаллаштириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва капитални хорижга олиб чиқиб кетиш учун шароит яратади. Амалдаги қонунчиликда ўтказмалар ҳажмининг расмий тасдиқланган даромадларга мувофиқлигини назорат қилишнинг самарали механизмлари назарда тутилмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Толибон” яна Ўзбекистондан вертолётларни қайтаришни сўради'ning rasmi

    Дунё 12.09.2025 21:49

    “Толибон” яна Ўзбекистондан вертолётларни қайтаришни сўради

    Ҳукумат ташқи ишлар вазири аввалги ҳукумат ағдарилганидан сўнг Афғонистондан Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб ўтилган вертолётларни қайтаришга чақирди.

    'Балида сув тошқини сабаб 14 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 12.09.2025 19:00

    Балида сув тошқини сабаб 14 киши ҳалок бўлди

    Кучли ёмғир Денпасар ва Балининг саккизта минтақасидан олтитасида сув тошқини келтириб чиқарган.

    'Дунёда илк бор сунъий интеллект вазир лавозимига тайинланди'ning rasmi

    Дунё 12.09.2025 18:35

    Дунёда илк бор сунъий интеллект вазир лавозимига тайинланди

    Албания бош вазирининг маълум қилишича, у барча давлат харидлари учун масъул бўлади.

    'Арманистон ва Россия тенг шериклардир — Ваагн Хачатурян'ning rasmi

    Дунё 12.09.2025 18:14

    Арманистон ва Россия тенг шериклардир — Ваагн Хачатурян

    RTVI телеканалига берган интервьюсида у Ереваннинг охирги йилларда мустақил сиёсат юритишга интилаётганини айтган.

    'Россия ТИВ Польшадан Беларус билан чегарани очишни талаб қилди'ning rasmi

    Дунё 12.09.2025 16:18

    Россия ТИВ Польшадан Беларус билан чегарани очишни талаб қилди

    Россия ТИВ Беларус билан чегарадаги барча назорат-ўтказиш пунктларини ёпган Польшадан "оқибати ҳақида ўйлаш ва қарорни қайта кўриб чиқишни" талаб қилди.

    '100 дан ортиқ депутат Макронга импичмент тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади'ning rasmi

    Дунё 12.09.2025 15:33

    100 дан ортиқ депутат Макронга импичмент тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади

    Францияда 104 нафар депутат Макронга импичмент эълон қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини имзолади.