АсосийДунё

Республикачи Чарли Кирк отиб кетилди

Ушбу мудҳиш воқеа ортидан у жиддий яраланган. Ҳодиса Юта водийси университетида бўлиб ўтган тадбир чоғида содир бўлган.

'Республикачи Чарли Кирк отиб кетилди'ning rasmi

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, нутқнинг 20-дақиқасида зал ичида отишма овози эшитилган. Киркнинг бўйнига ўқ теккан ва у дарҳол шифохонага олиб кетилган.

Ҳозирда воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда. Киркнинг соғлиғи ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Маълумот учун Кирк машҳур республикачи, Трамп тарафдори, у университетларга келиши ва АҚШ Демократик партияси тарафдорлари билан тортишиши билан танилган.

Шунингдек, у ғирт исроилпараст сиёсатчи бўлган.

    Бошқа янгиликлар