АсосийДунё

Исроил ҳарбийлари Яман пойтахтига зарба берди

Қайси объектлар нишонга олингани ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

'Исроил ҳарбийлари Яман пойтахтига зарба берди'ning rasmi

Бугун, 10 сентябрь куни Исроил ҳарбийлари ҳусийлар назоратида бўлган Яман пойтахти Сана шаҳрига ҳаводан зарба берди. Бу ҳақда “Ал Masirah” телеканали хабар қилди.

Ҳусийлар ҳаракати ҳарбий вакили Яҳё Сариянинг баёнотига кўра, уларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Исроил авиацияси ҳужумига қаршилик кўрсатмоқда.Исроил вазири ҳусийларга таҳдид қилган.

“Ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари ҳозирда мамлакатимизга қарши тажовузкор ҳаракатлар қилаётган Исроил самолётларига қаршилик кўрсатмоқда”, деб ёзди у ўзининг Telegram каналида.

Ҳаракат ҳарбий вакилининг билдиришича, ҳусийлар бир нечта Исроил самолётлари ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлиб, уларни орқага чекинишга мажбур қилган. 

    Бошқа янгиликлар