Берлин дипломатик анжуманида сўзлаган Мерс Россияни Европадаги “қоидаларга асосланган тартиб”ни бузишда айблади. Унга кўра, Германия олдида янги хавфсизлик архитектурасини қуриш каби “тарихий вазифа” турибди.
Кантслер, шунингдек, АҚШ ва Хитой билан муносабатлар яқин йилларда ўзгаришини айтди. У Европа савдо тизимини қайта кўриб чиқишга, хомашё ва таъминот занжирларини диверсификация қилишга чақирди.
Шу билан бирга, Пекин билан иқлим ва глобал инқирозлар бўйича ҳамкорлик зарурлигини, аммо тизимли рақобат кескинлашаётганини қайд этди.