АсосийДунё

Қозоғистонда сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги ташкил этилади

Янги вазирликни бош вазир ўринбосари даражасидаги мутахассис бошқаради.

'Қозоғистонда сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги ташкил этилади'ning rasmi

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатда рақамли иқтисодиётни жадаллаштириш мақсадида Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлигини ташкил этиш режаси ҳақида маълум қилди.

Давлат раҳбари бу ташаббус орқали бошқарув тизимини замонавийлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини иқтисодиётнинг барча соҳаларига кенг жорий этишни мақсад қилган.

Янги вазирлик мавжуд профиль вазирлик базасида тузилади ва уни бош вазир ўринбосари мақомидаги мутахассис бошқаради.

Шу билан бирга, “Рақамли кодекс”ни тезроқ қабул қилиш ҳам асосий вазифалардан бири сифатида белгиланди.

    Бошқа янгиликлар