АсосийЖамият

Ислом цивилизацияси марказида ишлар давом этяпти

Бинода қурилиш жараёнлари тегишли ташкилотлар томонидан тўлиқ назоратга олинган, қурилиш ишлари давом эттирилмоқда ва якунига етказилиши арафасида.

'Ислом цивилизацияси марказида ишлар давом этяпти'ning rasmi

Кеча, 2025 йил 19 август куни соат 11:11 да Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази биноларидан бирининг том қисмида изоляция қопламаларини ётқизиш жараёнида технологик қоидалар бузилиши оқибатида ёнғин содир бўлди.

Ҳодиса натижасида бинонинг 19 квадрат метр том қисми зарарлангани, энг муҳими, бинода фуқаролар жабр кўрмагани ҳамда ички қисми мутлақо шикастланмагани ҳақида хабар бергандик.

Аммо шунга қарамай, ижтимоий тармоқларда ушбу воқеа юзасидан турли асосланмаган ёлғон фикр ва муносабатлар билдирилмоқда. Хусусан, ёнғин содир бўлган пайтда мажмуада Марказ ходимлари фаолият олиб бораётгани, ноёб артефактлар зарарлангани ҳақида ҳақиқатга зид хабарлар ҳам тарқалмоқда.

Шу муносабат билан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ҳозирги пайтда мажмуада қурилиш ишлари якунланмагани боис, Ислом цивилизацияси маркази ходимлари ҳали бинога кўчиб ўтишмаган.

Мазкур бинода ҳеч қандай тарихий экспонатлар, жумладан, Каъба ёпинчиғи жойлаштирилмаган.

Марказнинг музей экспозицияси учун олиб келинган барча ноёб артефактлар алоҳида назорат остида хавфсиз жойда, бошқа бинода сақланмоқда.

Янги мажмуа ҳозирча қабул қилинмаган ва расмий равишда фойдаланишга топширилмаган. Шу сабабли, мажмуа биносида Марказ ходимлари иш олиб бораётгани йўқ.

Маълум қиламизки, қурилиш ишлари қуйидаги ташкилотлар масъуллигида амалга оширилмоқда: лойиҳачи – “Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ, бош пудратчи – “Трест-12” АЖ, буюртмачи – Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси, молиялаштирувчи – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси, бундан ташқари хорижнинг етакчи бир нечта компаниялари ва дизайнерлар фаолият олиб боришмоқда.

Ислом цивилизацияси маркази фуқароларимизнинг миллий мерос ва муқаддас қадриятларга бўлган эътибор ва ташвишини юксак қадрлайди. Ҳозирда қурилиш жараёнлари тегишли ташкилотлар томонидан тўлиқ назоратга олинган, ишлар режага мувофиқ давом эттирилмоқда ва якунига етказилиши арафасида.

Шу ўринда барча юртдошларимиздан расмий манбалар орқали берилаётган ахборотларга ишонишларини, турли асоссиз хабарларга эътибор бермасликларини сўраб қоламиз.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда ярим йил ичида қанча эгизак чақалоқ туғилгани айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:53

    Ўзбекистонда ярим йил ичида қанча эгизак чақалоқ туғилгани айтилди

    Энг юқори кўрсаткич Самарқанд вилоятида кузатилган.

    'Президент солиқ юкини енгиллаштириш бўйича янги чораларни эълон қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:05

    Президент солиқ юкини енгиллаштириш бўйича янги чораларни эълон қилди

    1 триллион сўм тадбиркорлар қўлида қолади, хатолар учун жазо бекор қилинади.

    '3 ҳудудда йирик миқдордаги электр ва газ ноқонуний ишлатилгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:30

    3 ҳудудда йирик миқдордаги электр ва газ ноқонуний ишлатилгани аниқланди

    Нурафшон, Давлатобод ва Қарши туманларида электр ҳамда табиий газдан ноқонуний фойдаланганлар жазога тортилмоқда.

    'Президент: Янги Тошкент тадбиркорлар учун янги имкониятлар марказига айланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:41

    Президент: Янги Тошкент тадбиркорлар учун янги имкониятлар марказига айланади

    Президент сўнгги саккиз йилда иқтисодиётга 230 миллиард доллар сармоя киргани ва бизнес субъектлари сони ортиб, хусусий секторда маошлар кўтарилганини таъкидлади.

    'Жанжалкаш оилалар ҳар 3 кунда назорат қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:56

    Жанжалкаш оилалар ҳар 3 кунда назорат қилинади

    Ўзбекистонда оилавий зиддиятлар барвақт аниқланиб, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида янги тартиб жорий қилинмоқда.

    'Термизда аёлнинг калтакланиши ҳолати юзасидан суриштирув бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 00:54

    Термизда аёлнинг калтакланиши ҳолати юзасидан суриштирув бошланди

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган воқеа ортидан Сурхондарё вилоят ИИБ муносабат билдирди.