АсосийЖамият

Қибрайдаги машмаша юзасидан ҳокимлик муносабат билдирди

Тармоқларда оммалашган видеоларда дарахтларни кесиш ишига туман ҳокимининг ўзи ҳам боргани айтилган.

'Қибрайдаги машмаша юзасидан ҳокимлик муносабат билдирди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Қибрай тумани Ботаника маҳалласида дарахтлар кесилаётгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолатга Қибрай тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.

Билдирилишича, маҳалладаги ёшларни таклиф ва истаклари инобатга олиниб, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва оммавий спорт турларига кенг жалб қилиш мақсадида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсумида, мазкур маҳалладаги 2-кўп қаватли уйнинг орқа тарафидаги, қаровсиз бўлган жами майдони 34 сотих ер майдонини маҳалла ёшлари учун жами 800 квадрат метрни ташкил этадиган 20х40 майдондаги сунъий қопламли ёпиқ футбол майдонини қуриш лойиҳаси маҳалла ёшлари ва аҳоли ҳамжиҳатлигида 1327 та овоз билан ғолиб деб топилган.

Лойиҳа доирасида 1 миллиард 500 миллион сўм маблағ эвазига ёпиқ футбол майдонини қуриш, ҳудудни кўкаламзорлаштириш ҳамда сайр қилиш йўлакларини ташкил этиш мақсадида ушбу қаровсиз қолдирилган боғдаги 3 туп гилос ва 3 туп ўрик дарахти ҳамда 1 дона сирень бутаси (мораторий жорий қилинмаган) жами 7 дона дарахт туман Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўлими масъуллари иштирокида тегишли тартибда кесилган.

Қибрай тумани ҳокимлиги берган муносабатда ёзилишича, ушбу лойиҳада аҳоли вакилларининг таклиф ва тавсиялари ҳам инобатга олинган.

Ҳокимлик муносабатида мазкур жараёнларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари иштирок этмагани ҳамда видеотасвирга олишда фуқароларга нисбатан ҳеч қандай тазйиқ ва тўсиқлар ёки бошқа қонунга хилоф хатти-ҳаракатлар бўлмаганини маълум қилган.

Тармоқларда оммалашган видеоларда дарахтларни кесиш ишига туман ҳокимининг ўзи ҳам боргани айтилган.

    Бошқа янгиликлар