АсосийЖамият

Украинага қарши Россия томонида жанг қилган 25 ёшли ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

Йигит Россияда гиёҳвандлик билан боғлиқ иш бўйича 10 йилга озодликдан маҳрум этилган, сўнгроқ колонияда урушда иштирок этиш учун ёлланган. Жароҳат олгач, госпиталдан қочиб, ватанига қайтган ва ихтиёрий равишда таслим бўлган.

'Украинага қарши Россия томонида жанг қилган 25 ёшли ўзбекистонликка ҳукм ўқилди'ning rasmi

Уруш ҳаракатларида қатнашган ва ёлланма жангчиликда айбланган яна бир Ўзбекистон фуқароси жазоланди.

Иш материалларига кўра, 25 ёшли айбланувчи 2021 йилда иш излаб Россияга йўл олган. 2022 йил февралда унинг қариндоши унга "енгил" иш ва яхши маош таклиф қилади. Шу мақсадда улар Москвадан Тулага йўл олишади. Йўлда ҳужжатлар ва шахсий тинтув текшируви пайтида қариндошидан героин топилади. Айбланувчининг сўзларига кўра, ундан ҳеч нарса топилмаган бўлса-да, уни ҳам айбдор деб топишган ва 10 йилга озодликдан маҳрум этишган.

Колонияда бўлганида муассаса ходимлари унга жанг ҳаракатларида қатнашгани учун 1,8 миллион рубль ва фуқаролик беришни мунтазам таклиф қилиб турган. Босимга дош беролмай, 2024 йил октябрда у Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган. 2025 йил январда эса Донецк вилояти Торецк шаҳри атрофидаги жанговар ҳаракатлар пайтида граната парчалари билан жароҳат олган.

У Донецк госпиталига етказилган. Орадан вақт ўтиб, бошқа шифохонага олиб кетилаётганида қочиб кетган. Москвага етгач, Ўзбекистон элчихонасига бориб, ватанга қайтишда ёрдам сўраган.

Ўлкага қайтиб келгач, у ихтиёрий равишда ички ишлар органларига мурожаат қилиб, жанговар ҳаракатларда иштирок этганини маълум қилган.

Каттақўрғон туман жиноят ишлари бўйича суди фуқаро М.К.ни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топди. Унга 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ChatGPT ўз фойдаланувчиларидан паспорт талаб қила бошлади'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 21:06

    ChatGPT ўз фойдаланувчиларидан паспорт талаб қила бошлади

    Агар сервис фойдаланувчи 18 ёшга тўлманига шубҳа қилса, ундан шахсий маълумотларни паспорт орқали тасдиқлашни сўрайди.

    'Пойтахт ҳавосининг ифлослиги ноябрь охиригача сақланиб қолиши айтилди'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 18:35

    'Жиззахда Matiz ва юк машинаси ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 17:29

    Жиззахда Matiz ва юк машинаси ЙТҲга учради

    Matiz'нинг ичида бўлган уч киши воқеа жойида вафот этган.

    '"Нефтчи" мухлиси ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ростми?'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 14:38

    "Нефтчи" мухлиси ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ростми?

    Фарғона вилояти ИИББ расмий маълумот берди.

    'Ўзбекистон терроризм хавфи бўйича энг хавфсиз давлатлар қаторида эътироф этилди'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 12:35

    Ўзбекистон терроризм хавфи бўйича энг хавфсиз давлатлар қаторида эътироф этилди

    "Глобал терроризм индекси"га кўра, Ўзбекистон 90-поғонани эгаллади.

    'Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 09:12

    Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради

    Ҳодиса кеча тунда Яшнобод туманида содир бўлган.