АсосийЖамият

Алишер Қодиров яна тилга кирди

Бу гал унинг нишонида Женнифер Лопес.

'Алишер Қодиров яна тилга кирди'ning rasmi

“Миллий тикланиш” партияси раиси Алишер Қодиров Женнифер Лопеснинг чиқишлари фонида, рўмол ўраган аёлларни ҳам қонун билан ҳимоя қилиниши лозимлигини айтди.

“Миллий тикланиш” партияси раиси Алишер Қодиров дунёвийлик тушунчаси ва унинг мазмунига оид фикрларини билдирди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг дунёвий давлат эканлиги баҳссиз ва бу фуқароларга қонунга хилоф қилмаган ҳолда эркин яшаш имконини беради.

Қодировнинг айтишича, мамлакатда барча миллат ва қарашдаги инсонлар тенг ҳуқуққа эга бўлиб, ҳеч ким ками тутилиши мумкин эмас. У мисол тариқасида пиво ичиш ёки ичмаслик — шахсий танлов эканини, бироқ алкоголь маҳсулотларини реклама қилиш қонун билан тақиқланганини қайд этди.

Сиёсатчи жамиятда турли маданий тадбирлар ўтказилишини ҳам дунёвийликнинг бир кўриниши деб баҳолади. Масалан, у Женифер Лопес концертини мисол келтириб, унинг либоси ҳам, тадбирга келиш ёки келмаслик ҳам шахсий танлов эканини таъкидлади. Шу билан бирга, Қодиров аёллар рўмол ўраб юришини ҳам қонун билан ҳимоя қилиниши лозимлигини айтди.

“Яланғоч намойишини дунёвийлик деб қабул қилдик, энди ёпиниб юриш ҳуқуқига ҳам дахл қилмаслик кераклигини қабул қилайлик. Лопесга қандай кийинишни ўргатмаганимиздек, эътиқодли аёлларимизга рўмолни қандай ўрашни ўргатишни, қолаверса, шу ёшга келиб эътиқоди талабига риоя қилган аёлларни паспортга рўмолини ечиб тушишга мажбурлашни ҳам тўхтатиш керак. Идентификация талаблари юзни очиқ бўлишини тақозо қилади, сочни эмас. Лопесга кўрсатган бағрикенглигимизни диндор аёлларимизга ҳам кўрсатайлик.”, — дейди у.

Алишер Қодировнинг таъкидлашича, дунёвийлик — бу кучлининг кучсизга “дарс ўтиши” эмас, балки ҳам ишонган, ҳам ишонмаганларга тенг муносабатда бўлишдир.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Навоийда уйлар сув остида қолди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:54

    Навоийда уйлар сув остида қолди

    Сув тошиши оқибатида уйларнинг деворлари остидан сув сизиб чиққан натижада, уйларга зарар етган.

    'Ўзбек футболининг қора кунидан нималар эсда қолди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:06

    Ўзбек футболининг қора кунидан нималар эсда қолди?

    1979 йил 11 август куни Ўзбекистон футбол тарихида энг қора саҳифалардан бири ёзилган.

    'Ерни сотаман, деб 17 минг доллар олган фермер ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:53

    Ерни сотаман, деб 17 минг доллар олган фермер ушланди

    Самарқанд туманида фермер хўжалиги раҳбари 18 сотих ерни ноқонуний сотмоқчи бўлиб, фуқародан 17 минг доллар олаётганида қўлга тушди.

    '“АI-92” арзонлашди: бу шунчаки нархми ёки тизимли ўзгариш бошланишими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:24

    “АI-92” арзонлашди: бу шунчаки нархми ёки тизимли ўзгариш бошланишими?

    “Ўзбекнефтгаз” бу орқали ички бозорни барқарорлаштиришни мақсад қилганини билдирса-да, мутахассислар бу ҳолатни фақат нарх эмас, балки ёқилғи сифати ва тизимли ислоҳотлар билан ҳам баҳолаш кераклигини таъкидламоқда.

    'Тошкентда фуқаро ўзини анҳорга отиб, ўлдирмоқчи бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:50

    'Тошкент вилоятидаги “Уч қаҳрамон” бозори аланга ичида қолди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:05

    Тошкент вилоятидаги “Уч қаҳрамон” бозори аланга ичида қолди

    Ёнғинни бартараф этиш учун 10 та экипаж жалб этилган.