Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда Урганч ва Қамаши туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилди.
Урганчда хусусий дорихона сотувчиси С.Й. 44 дона ампула “Омнадрен 250”ни шифокор рецептисиз 2,4 млн сўмга сотган пайтда ушланган. Қамашида эса фуқаро Ш.Қ. 50 дона “Омнадрен”ни бошқа бир шахсга 2,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодекси асосида жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.