АсосийЖамият

Пойтахтда маст эркаклар инспекторларни дўппосладими?

Мазкур воқеа ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

'Пойтахтда маст эркаклар инспекторларни дўппосладими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида фуқаро ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатаётгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.

Жорий йилнинг 5 август куни, тахминан соат 21:30 ларда Юнусобод туманининг Чинобод кўчасида икки маст фуқаро жамоат тартибини ҳамда фуқаролар осойишталигини бузган. Уларнинг қоидабузарлиги ҳақида махсус хизматларга хабар келиб тушган. Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган профилактика инспектори ва ППХ ходими зудлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, ушбу шахсларни тўхтатишга ҳаракат қилган.

Бироқ фуқаролар ходимларнинг қонуний талабларини бажармай, уларга фаол қаршилик кўрсатиб, ҳодиса жойидан қочишга уринган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида фуқаролар профилактика инспектори ва ППХ ходими томонидан ушланиб, ҳудудий ИИБга олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 194 ва 195-моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судига юборилган.

    Бошқа янгиликлар