Фарғона вилояти Ришон туманида жойлашган “Юксалиш” фермер хўжалиги раҳбари 2024 йилда топширган ғалла учун ҳақ сўраганидан сўнг, “Қаҳрамон” ғалла кластери раҳбари ва унинг қариндошлари томонидан калтакланганини маълум қилди.
Воқеа 28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси юз берган. Фермернинг айтишича, ҳозирда у касалхонада, бироқ туман раҳбарлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳолатга эътибор қаратмаяпти.
Ҳозирча расмий идоралар воқеа юзасидан муносабат билдирмаган. Жамоатчилик бу масалада адолатли суриштирув ва айбдорларнинг жавобгарликка тортилишини талаб қилмоқда.