АсосийЖамият

Андижондаги Фарғона каналидан нега заҳарли кўпик оқмоқда?

Ўрганишлар натижасида бир-бирига зид маълумотлар эълон қилинган…

'Андижондаги Фарғона каналидан нега заҳарли кўпик оқмоқда?'ning rasmi

Жорий йил 26 июль куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги Жанубий Фарғона канали заҳарли кўпикка тўлиб оқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. “Ўзгидромет” ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.

Маълум қилинишича, канал экология ходимлари томонидан текширилган. Ўрганишлар натижасида сувнинг физик ва кимёвий таркиби ўзгаргани аниқланган.

“Сабаби Ширмонбулоқ ҳудудидан ўтган Фарғона канали ёнида тикув-трикотаж фабрикаси жойлашган. Ушбу корхона томонидан қайта ишланган матолар учун фойдаланилган сув каналга ташланган. Оқибатда сувнинг кўриниши ва таркиби ўзгарган. Сув таркибида нитрит ва нитрат тузлари, ишқор ва ранглар аниқланган. Экология масъул ходимлари томонидан муаммо бартараф этилди”, дейилади изоҳда.

Аввалроқ darakchi.uz мухбири масалага аниқлик киритиш мақсадида вилоят экология бошқармаси матбуот котиби Лочинбек Исомиддинов билан боғланганди.

Бундан хабаримиз бор. Ходимларимиз сувдан намуна олиб келиб, ўрганиш учун лабораторияга берди. Бу кўпиклар “краска” билан боғлиқ эмас. Катта эҳтимол билан, кимдир “порошок” ташлаган ёки тўкиб юборган деган тахминдамиз. Нафақат Хўжаобод, Булоқбоши туманидаги ходимларимиз, балки бошқа ташкилот ва идоралар ҳам канал бўйлаб синчковлик билан ўрганиш ўтказмоқда. Якуний хулоса бўйича батафсил маълумот берилади, деган бошқарма вакили.

“Андижон сув таъминоти” АЖ эса Telegram каналида ҳудудда ҳеч қандай саноат зонаси мавжуд эмаслигини ёзган ва матнни ўчириб, таҳрирлаган ҳолда қайта эълон қилган.

“Сув юзидаги кўпикнинг ҳосил бўлиши табиий жараён бўлиб, бу сув босимининг тезлиги билан боғлиқ ҳодисадир”, дейилган ўчирилган матнда.

Кейинроқ ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ҳокимлиги ҳам муносабат билдирди. Маълум қилинишича, жараён Андижон вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:32

    Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди

    “Олот” ва “Бухоро аэропорти” чегара божхона постларида умумий қиймати 501 млн сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб киришга уринишлар тўхтатилди.

    'Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:24

    Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

    Президент Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида ўтаётган Минтақавий экологик саммит доирасида БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури ижрочи директори Ингер Андерсен билан мулоқот қилди.

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:11

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Тошкентда 28 объект текширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:51

    Тошкентда 28 объект текширилди

    Улар орасида маданий мерос объектларига эътиборсизликлар бўлгани аниқланди.

    'Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:33

    Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ

    ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёевани болалар онкологиясидаги саъй-ҳаракатлари учун алоҳида эътироф этди.

    'Қўшни давлатдан 24 килодан ортиқ “гашиш” олиб киришга уриниш бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:11