АсосийЖамият

Бухорода сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ қўлга тушди

АЁҚШ томонидан сотилаётган АИ-95 маркали бензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги аниқланган.

'Бухорода сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ қўлга тушди'ning rasmi

"Ўзэнергоинспекция" Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида “М.Н.П.С.” МЧЖга қарашли АЁҚШда сотилаётган АИ-95 маркали автобензиндан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддасига асосан реализация қилинган товар қийматининг 50 фоизи миқдорида жами 63 млн сўм миқдорида иқтисодий санкция қўлланилди.

Аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.

    Бошқа янгиликлар