АсосийЖамият

Бўстонлиқдаги ёнғинни ўчиришга 6 соатдан кўпроқ вақт кетди

Ёнғин соат 11:30 да қуршаб олинган. 17:57 да тўлиқ бартараф этилган.

'Бўстонлиқдаги ёнғинни ўчиришга 6 соатдан кўпроқ вақт кетди'ning rasmi

Бугун, 24 июль куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги 2 гектар ер майдонида кучли ёнғин юзага келганлиги ҳақида хабар берган эдик. 11:16 да бошланган ёнғин 17:57 да ўчирилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.  

Маълум қилинишича, 11:16 да Тошкент вилояти ФВБга, Бўстонлиқ тумани “Хўжакент” МФЙ тоғли ҳудудида таҳминан 2 гектар майдонда қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Хабарга асосан, ФВВнинг ёнғин-қутқарув экипажлари қутқарувчилари ҳамда тегишли ташкилотлар ходимлари воқеа жойига 11:30 да етиб боришган.

Ёнғинни ўчириш тадбирларига Мудофаа вазирлигига қарашли Airbus Heliсopters H215М ва Airbus Heliсopters H215 вертолётлари ҳам жалб қилинган. Ҳарбий вертолётлар сув ташиш учун мўлжалланган махсус челак (Bambi Bucket)да сув олиб, ёнғинни бартараф этишда ёрдам берган.

    Бошқа янгиликлар