АсосийЖамият

Президент мактабларига кириш имтиҳони натижалари эълон қилинди

Бу йилги имтиҳонларда бир ўринга ўртача 148 нафар талабгор тўғри келмоқда.

'Президент мактабларига кириш имтиҳони натижалари эълон қилинди'ning rasmi

Ўзбекистонда президент мактабларига кириш имтиҳонининг 1-босқич натижалари чиқди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Бугун, 23 июль куни Cambridge халқаро таълим ташкилоти 6 июлда ўтказилган имтиҳон натижаларини эълон қилди. Саралаш жараёни тест синовлари асосида ташкил этилган. Натижалар ҳудудлар кесимида тақдим этилган. Президент мактабига кириш учун имтиҳон топширган номзод Cambridge сайтига кирган ҳолда идентификаторни қидириши керак.

Натижалар рейтинг тартибида юқоридан пастга қараб кўрсатилади. Кўк рангда кўрсатилган номзодлар президент мактабларига кириш бўйича асосий тест синовларига ўтади.

Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи 27 июль куни бўлиб ўтади. Имтиҳондан ўтиш учун 130 дақиқа вақт ажратилади:

  • математика фанидан танқидий фикрлаш ва муаммони ечиш бўйича 40 та топшириқни бажаришга 90 дақиқа;
  • инглиз тили фанидан грамматика (Grammar component) ва матн билан ишлаш (Reading component) бўйича 40 та топшириқни бажаришга 40 дақиқа берилади.

Талабгор имтиҳонга рухсатнома ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома билан келиши керак.

Ҳар бир талабгорнинг ariza.piima.uz сайтига киритилган телефон рақамларига SMS-хабарнома юборилади. Шундан сўнг, имтиҳон ўтказиладиган жой номи ва вақти тўғрисидаги маълумотни шахсий кабинет орқали юклаб олиш мумкин. Тошкент вилояти ўқувчилари учун имтиҳонлар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, бу йил президент мактабларига ўқишга кириш истагидаги 49 минг 924 нафар талабгор ҳужжат топширган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:32

    Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди

    “Олот” ва “Бухоро аэропорти” чегара божхона постларида умумий қиймати 501 млн сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб киришга уринишлар тўхтатилди.

    'Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:24

    Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

    Президент Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида ўтаётган Минтақавий экологик саммит доирасида БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури ижрочи директори Ингер Андерсен билан мулоқот қилди.

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:11

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Тошкентда 28 объект текширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:51

    Тошкентда 28 объект текширилди

    Улар орасида маданий мерос объектларига эътиборсизликлар бўлгани аниқланди.

    'Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:33

    Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ

    ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёевани болалар онкологиясидаги саъй-ҳаракатлари учун алоҳида эътироф этди.

    'Қўшни давлатдан 24 килодан ортиқ “гашиш” олиб киришга уриниш бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:11