АсосийЖамият

Сигир ҳужуми: Наманганда 2 ёшли бола ва унинг онаси жароҳат олди

Янгиқўрғон туманида қорамол назоратсиз ҳаракатланиб, икки ёшли бола ва унинг онасини сузиб, тан жароҳати етказди.

'Сигир ҳужуми: Наманганда 2 ёшли бола ва унинг онаси жароҳат олди'ning rasmi

Вилоят ИИБ хабарига кўра, 16 июль куни 1968 йилда туғилган фуқаро ўзига тегишли қорамолларни бошқа ҳудуддаги ер участкасидан яшаш уйига ҳайдаб келаётган бўлган. Шу вақтда қорамоллардан бири уйи олдида ўйнаб юрган 2 ёшли болани ва уни ҳимоя қилишга уринган онасини сузган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, она ўртача оғир, бола эса енгил тан жароҳати олган. Жабрланувчиларга 18 июль куни уйга рухсат берилган, улар ҳозирда амбулатор даволанишни давом эттирмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:32

    Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди

    “Олот” ва “Бухоро аэропорти” чегара божхона постларида умумий қиймати 501 млн сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб киришга уринишлар тўхтатилди.

    'Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:24

    Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

    Президент Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида ўтаётган Минтақавий экологик саммит доирасида БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури ижрочи директори Ингер Андерсен билан мулоқот қилди.

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:11

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Тошкентда 28 объект текширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:51

    Тошкентда 28 объект текширилди

    Улар орасида маданий мерос объектларига эътиборсизликлар бўлгани аниқланди.

    'Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:33

    Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ

    ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёевани болалар онкологиясидаги саъй-ҳаракатлари учун алоҳида эътироф этди.

    'Қўшни давлатдан 24 килодан ортиқ “гашиш” олиб киришга уриниш бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:11