АсосийЖамият

Пойтахтда автобус бутунлай ёниб кетди

Ҳодиса бўйича расмий маълумот берилди.

'Пойтахтда автобус бутунлай ёниб кетди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ФВБнинг берган хабарига кўра, бугун, 20 июль куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 18-автосаройга қарашли 64-рақамли автобус ёниб кетган.

Маълум қилинишича, соат 12:44 да Учтепа туманининг Бирлик мавзесида автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув  экипажлари айтилган манзилга соат 12:50 да етиб бориб, ёнғин соат 12:53 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар