АсосийЖамият

ДХХ турли ҳудудларда дори савдоси билан шуғулланаётган 7 кишини қўлга олди

Уларнинг аксарияти муқаддам судланган шахслар.

'ДХХ турли ҳудудларда дори савдоси билан шуғулланаётган 7 кишини қўлга олди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1983 ва 1993 йилларда туғилган, муқаддам судланган 2 нафар фуқаро шахсий бойлик орттириш мақсадида ўзаро тил бириктириб, ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг Қувасой шаҳри ҳудудидан ўтувчи қисмида аввалдан келишилган ҳолда, Қирғиз Республикаси фуқаросидан 8000 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қабул қилиб олишади.

Сўнгра, ушбу дори воситаларини келгусида сотиш мақсадида Қўқон шаҳрида ижарага олинган хонадонга олиб борган вақтларида ушланди. 

Қўқон шаҳрида кузатилган яна бир ҳолатда, маҳаллий адвокатлик бюроси адвокати ҳамда 1974 ва 1984 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, витамин дори воситалари кўринишида қадоқланган жами 4400 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 180 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур 3 нафар қонунбузарнинг барчаси муқаддам судланган шахслар ҳисобланади.

Бошқа ҳолатда эса Фарғона-Қўқон йўналишида ҳаракатланаётган, 1983 й.т., муқаддам Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан судланган шахс бошқарувидаги автомашина Учкўприк тумани ҳудудида тўхтатилди.

Холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автотранспорт воситасининг салон қисмида 100 дона “Тропикамид” ва 559 дона “Регапен” номли жами 110 млн сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда олинди. 

Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахсга дориларни сотган - Фарғона туманида яшовчи, 1981 й.т. фуқаро Қўштепа туманида бошқа харидорга 1400 дона “Регапен” кучли таъсир таъсир қилувчи дори воситаларини 2800 АҚШ долларига сотган вақтида қўлга олинди. 

Худди шу йўналишда ҳаракатланаётган яна бир автомашина ҳам Учкўприк тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг салонида Қўқон шаҳрида яшовчи, мукаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган, 1981 й.т. шахсга тегишли умумий қиймати 75 млн сўмлик 250 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. 

Таъкидлаш лозимки, барча ҳолатларда кучли таъсир қилувчи воситалар Қирғиз Республикасидан олиб келинган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:32

    Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди

    “Олот” ва “Бухоро аэропорти” чегара божхона постларида умумий қиймати 501 млн сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб киришга уринишлар тўхтатилди.

    'Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:24

    Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

    Президент Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида ўтаётган Минтақавий экологик саммит доирасида БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури ижрочи директори Ингер Андерсен билан мулоқот қилди.

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:11

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Тошкентда 28 объект текширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:51

    Тошкентда 28 объект текширилди

    Улар орасида маданий мерос объектларига эътиборсизликлар бўлгани аниқланди.

    'Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:33

    Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ

    ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёевани болалар онкологиясидаги саъй-ҳаракатлари учун алоҳида эътироф этди.

    'Қўшни давлатдан 24 килодан ортиқ “гашиш” олиб киришга уриниш бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:11