АсосийЖамият

Тошкентда икки нафар ҳайдовчи жанжаллашди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

'Тошкентда икки нафар ҳайдовчи жанжаллашди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманида 2 нафар ҳайдовчи ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди. 

Унга кўра, жорий йилнинг 14 июнь куни тахминан соат 11.00 ларда  Юнусобод тумани Рихсилий кўчасида Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси 1981 йилда туғилган,  Б.Х ҳамда Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси 1996 йилда туғилган  Ш.О лар йўл талашиш оқибатида ўзаро тортишиб қолган. Шундан сўнг Б.Х йўлнинг қатнов қисмида автомашинасини тўхтатиб,  қўлидаги жисм билан Cobalt автомашинасини чап томон эшик ойнасига уриб, воқеа жойидан кетиб қолган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.Х га нисбатан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:32

    Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди

    “Олот” ва “Бухоро аэропорти” чегара божхона постларида умумий қиймати 501 млн сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб киришга уринишлар тўхтатилди.

    'Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:24

    Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

    Президент Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида ўтаётган Минтақавий экологик саммит доирасида БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури ижрочи директори Ингер Андерсен билан мулоқот қилди.

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:11

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Тошкентда 28 объект текширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:51

    Тошкентда 28 объект текширилди

    Улар орасида маданий мерос объектларига эътиборсизликлар бўлгани аниқланди.

    'Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:33

    Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ

    ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёевани болалар онкологиясидаги саъй-ҳаракатлари учун алоҳида эътироф этди.

    'Қўшни давлатдан 24 килодан ортиқ “гашиш” олиб киришга уриниш бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:11