АсосийЖамият

Фарғонада портлаган заправка иши юзасидан ҳукм эълон қилинди

Корхона раҳбари 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

'Фарғонада портлаган заправка иши юзасидан ҳукм эълон қилинди'ning rasmi

17 декабрь куни Фарғона вилоятидаги “Petrolium” газ-резина заправкасида содир бўлган кучли портлаш юзасидан расмийлар ҳануз жим. Ҳолбуки, бу фожиа ортидан ижтимоий тармоқларда ҳар куни янги ва даҳшатли тафсилотлар тарқалмоқда.

“Бир оила тириклайин ёнган”

Фарғоналик фойдаланувчиларнинг ёзишича, портлаш содир бўлган пайтда автомобиллардан бирида 36 ёшли визажист аёл икки боласи ва бир жияни билан бирга тириклайин ёниб кетган. Ушбу маълумотни Instagram’да ҳам бир неча фойдаланувчилар тасдиқлаган.

Аниқланганига кўра, аёл заправкага ёнилғи қуйиш учун кирган, шу вақтда портлаш рўй берган. Ҳодиса оқибатида у, икки фарзанди ва 18 ёшли қиз жияни ҳалок бўлгани айтилмоқда.

“Икки, уч, тўртта тобут чиқди…”

Тармоқларда тарқалган видеоларни таҳлил қилган фуқароларга кўра, портлашдан кейин бир уйдан икки, уч, ҳатто тўртагача тобут чиққани кўрилган. Фарғоналик Талъат Ҳасанов видеони секинлатиб кўриб, камида 20 кишининг ҳалок бўлганини санаганини ёзган. Шерзод Тиловов эса ўзига яқин манбадан олинган маълумотга таянган ҳолда, қурбонлар сони 20 тадан ортиқ эканини билдирган.

37 ёки 40…? Расмийлар қайда қарайди?

Instagram’даги фаоллардан Лола Умарова қурбонлар сони 37 нафарга етганини ёзган. Бошқалар эса жароҳатланганларнинг бир қисми шифохонада вафот этганини, натижада ҳалок бўлганлар сони 40 нафардан ошиб кетганини маълум қилган.

Энг қизиғи, ушбу даҳшатли фожеага нисбатан расмий идоралар — Фарғона вилояти ҳокимлиги, ИИБ, ФВБ ва бошқа мутасаддилар томонидан ҳануз бирор расмий сўз айтилмади. Улар интернетда тарқалаётган рақамларни на тасдиқлади, на инкор қилди. Савол туғилади: бу сукут розилик белгисими?

8 ёки 9? Рақамлардаги зиддият

17 декабрь куни тарқатилган расмий баёнотда 8 нафар фуқаро шифохонада экани айтилган. Аммо худди шу куни Республика шошилмаси тиббиёт марказининг Фарғона филиали шифокори Давлатбек Орипов 9 нафар жабрланувчи ҳақида гапирди. Бу рақамлар ўртасидаги зиддият ҳам саволларга сабаб бўлмоқда.

Энг катта савол: нега ҳукумат комиссияси тузилмади?

Фарғонадаги портлаш О’збекистондаги энг йирик фалокатлардан бири сифатида баҳоланмоқда. Бундан олдинги шунга ўхшаш фожеаларда — Урганч, Когон, Денов, Жиззах, Сергелидаги портлашларда, ҳатто электр узилишлари пайтида ҳам Президент ёки Бош вазир топшириғи билан ҳукумат комиссиялари тузилган эди.

Бироқ Фарғонада 36 ёшли аёл ва унинг болалари ҳалок бўлгани, юзлаб одам жароҳатлангани, кўплаб уйларга зиён етганига қарамай, бу гал на ҳукумат комиссияси, на очиқ изоҳ бор. Нега?

Портлаган “заправка” нима учун дарҳол бузиб ташланди?

Оддий ҳолларда портлаш содир бўлган жой тергов тугашигача муҳрланиб, ҳимояда сақланади. Аммо бу ҳолатда “Petrolium” заправкаси тергов бошланмасидан аввал бузиб ташланди.

Фарғона вилояти ФВБ бу ишни тадбиркорнинг “ўз хоҳиши” билан бўлгани ва бошқа фаолият билан шуғулланмаслиги билан изоҳлади. Аммо савол туғилади: қонун устуворми ёки тадбиркор хоҳиши?

Жамоатчиликга очиқлик керак!

Мазкур фожеа юзасидан жамоатчиликда шунча савол вужудга келмоқда. Ҳеч бўлмаганда қурбонлар сони, тергов жараёни, сабаблар юзасидан расмий ахборот берилмаса, фейк ва шубҳали маълумотлар тарқалиши, аҳолидаги ишончсизлик кучайиши муқаррар.

Очиқлик – ҳукуматнинг бурчи, жамиятнинг ҳаққидир.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурхондарёда йирик босимли насос ёрилиб кетди'ning rasmi

    Жамият 01.07.2025 19:15

    Сурхондарёда йирик босимли насос ёрилиб кетди

    Оқибатда юқори босимли сув отилиши кузатилган.

    'Ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди'ning rasmi

    Жамият 01.07.2025 18:20

    Ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди

    Эндиликда бир қатор ҳужжатларнинг қоғоз шакли талаб этилмайди.

    'Бухородаги боғчада тарбиячи болаларни калтаклади'ning rasmi

    Жамият 01.07.2025 18:05

    Бухородаги боғчада тарбиячи болаларни калтаклади

    Тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

    'Ўрикзордаги “Stroy Gorod” бозори нега ёпилди?'ning rasmi

    Жамият 01.07.2025 15:57

    Ўрикзордаги “Stroy Gorod” бозори нега ёпилди?

    Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.

    'Деҳқонлар нега зарар кўряпти?'ning rasmi

    Жамият 01.07.2025 14:53

    Деҳқонлар нега зарар кўряпти?

    Мазкур масала “Тараққиёт нуқтаси” деб номланган янги мунозарада муҳокама қилинди.

    'Қозоғистоннинг собиқ адлия вазири 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 01.07.2025 11:58

    Қозоғистоннинг собиқ адлия вазири 9 йилга қамалди

    У фирибгарлик ҳамда ўта йирик ҳажмдаги ўғирлик ва тадбиркорлик фаолиятида ноқонуний иштирок этиш ҳолатлари бўйича тергов қилинган.