АсосийБу қизиқ

Венецияда миллиардернинг тўйига қарши норозиликлар бошланди

Одамлар “Шаҳар бойлар учун эмас!”, дея қўзғалон кўтарган.

'Венецияда миллиардернинг тўйига қарши норозиликлар бошланди'ning rasmi

“Amazon” асосчиси Жефф Безос ва журналист Лорен Санчеснинг Венецияда бўлиб ўтиши режалаштирилган тўй маросими маҳаллий аҳоли норозилигига сабаб бўлди.

Маросим 26–28 июнь кунлари Сан-Жоржо-Мажоре оролида ўтказилиши режалаштирилган. Бироқ кучайиб бораётган норозиликлар сабабли асосий қабул маросими шаҳарнинг камроқ сайёҳ ташриф буюрадиган Арсенал ҳудудига кўчирилди.

“Но Space for Bezos” — яъни “Bezos учун бу ерда жой йўқ” номи остида бирлашган бир нечта маҳаллий ташкилотлар америкалик миллиардернинг шаҳарга кириб келишини кескин танқид қилмоқда. Уларнинг фикрича, тўй баҳонасида шаҳарда “ВИП-босқин” юз берган.

    Бошқа янгиликлар