АсосийДунё

АҚШ Исроилни ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди

Трамп Эрон билан музокараларга ҳам тайёрлигини маълум қилди.

'АҚШ Исроилни ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди'ning rasmi

АҚШ президенти Доналд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида Исроилнинг Эрон бўйича ҳарбий режалари ҳақида олдиндан хабардор бўлганини билдирди. Бироқ у Қўшма Штатлар ушбу операцияда бевосита иштирок этмаганини таъкидлади. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

Трампнинг айтишича, Вашингтон ҳозирда Теҳрон томонидан эҳтимолий жавоб зарбасини кутмоқда ва шу сабабли АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) юқори тайёргарлик ҳолатига келтирилган.

“Агар Эрон жавоб қайтарса, АҚШ ўзини ва Исроилни ҳимоя қилади”, — дея қайд этди президент.

Трамп, шунингдек, Эрон ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўйилмаслигини қатъий таъкидлаб, дипломатик музокараларга қайтиш мумкинлигини ҳам билдирди: “Эрон ядровий бомба ололмайди. Умид қиламизки, музокаралар столига қайтамиз”, — деди у.

Fox News журналисти Женнифер Гриффиннинг сўзларига кўра, президент интервьюда Эроннинг юқори мартабали ҳарбий етакчилари, жумладан, Эрон инқилоб қўриқчилари корпуси (IRGC) бош қўмондони генерал-майор Хосейн Салами ҳалок бўлганини ҳам эслатиб ўтган. Ушбу хабар Теҳрондан тарқалган бўлиб, Эрон расмийлари ҳозирча бу ҳақда расмий тасдиқ бермаган.

Трамп, шунингдек, сўнгги кунларда Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху билан бир неча маротаба мулоқот қилганини маълум қилди.

Бу баёнотлар Яқин Шарқдаги геосиёсий таранглик кучаяётган бир паллага тўғри келмоқда.

    Бошқа янгиликлар