АсосийДунё

Ҳиндистонда йўловчи самолёт қулади

Самолёт бортида 133 киши бўлган.

'Ҳиндистонда йўловчи самолёт қулади'ning rasmi

Бугун Ҳиндистон Ғарбидаги Ахмадобод шаҳри яқинида йирик авиаҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Маълум қилинишича, Air India авиакомпаниясига тегишли Boeing 787 Dreamliner учоғи маҳаллий вақт билан эрталаб соат 09:30 атрофида ерга қулаган.

Самолёт Ахмадободдан Лондон шаҳрига рейсни амалга ошираётгани ва унинг бортида 133 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари бўлгани маълум қилинди. Ҳалокат вақтида учоқ ёниб кетган.

Ҳиндистон фуқаро авиацияси бошқармаси (DGCA) томонидан берилган маълумотларга кўра, ҳозирда тергов ишлари бошланган.

Ҳозирча расмийлар ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сонини аниқ баён этмаган бўлсалар-да, маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ҳалокат оқибатида 100 нафарга яқин инсон қурбон бўлгани тахмин қилинмоқда.

Айни пайтда Ахмадобод халқаро аэропортида хавфсизлик чоралари кучайтирилган, рейслар вақтинча кечиктирилмоқда ёки бошқа манзилларга йўналтирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар