АсосийДунё

Туркия етакчисининг соғлиғи ёмонлашдими?

Мамлакат Алоқа бошқармаси ҳузуридаги Дезинформацияга қарши кураш маркази ҳолат бўйича аниқлик киритди.

'Туркия етакчисининг соғлиғи ёмонлашдими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Туркия етакчисининг соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги турли хил хабарлар тарқалди. Ҳолатни Туркия Алоқа бошқармаси ҳузуридаги Дезинформацияга қарши кураш маркази рад этди. Бу ҳақда марказ ахборотига таяниб, “Sozcu” нашри ёзмоқда.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқлар, хусусан YouTube каналларида Президентнинг соғлиги яхши эмаслиги ҳақида хабарлар тарқатилган. 

“ЁуТубеъдаги канал орқали Президентимизнинг соғлиғи билан боғлиқ асоссиз даъволар илгари сурилган. Бу даъволар нафақат ёлғон, балки Президентлик институтини нишонга олган ва ҳақоратли мазмунга эга”, — дейилади расмий баёнотда. 

Қўшимча қилинишича, Эрдўғаннинг аҳволи яхши ва у ўз вазифасини бажаришда давом этмоқда. 

“Президентимиз Туркия давлатининг раҳбари сифатида ўзининг конституциявий ваколат ва мажбуриятларини бажариб, халқимизга хизмат йўлида фидокорона ҳаракат қилмоқда”, — дея билдирилган марказ баёнотида.

Шунингдек, Дезинформацияга қарши кураш маркази Эрдўғаннинг соғлиғи ва хотираси яхши экани, унинг бардам ҳолда қарорлар қабул қилаётганини ҳам билдирган. 

“Давлат раҳбарлари, сиёсатчилар ва бошқа расмий шахслар Президент Эрдўғаннинг муаммоларга чуқур тушуниши, кучли хотираси ва қатъий қарорлар қабул қила олишига гувоҳ бўлмоқда. Журналистик тамойилларга зид равишда, масъулият ва эҳтиёткорликни четлаб ўтган ҳолда ижтимоий тармоқларда ёлғон хабарлар тарқатаётганлар фақат ўзларини кулгили ҳолатга солмоқда”,— дейилади расмий хабарда. 

    Бошқа янгиликлар