Жанубий Американинг Колумбия давлатида 6,3 магнитудали зилзила содир бўлди.
АҚШ Геология хизмати зилзила эпимаркази мамлакатнинг Кундинамарка маъмурий ҳудудидаги Паратебуено шаҳридан 17 километр шимоли-шарқда жойлашганини маълум қилди.
Тахминан 10 километр чуқурликда содир бўлган зилзила яқин атрофдаги шаҳарларда, айниқса пойтахт Богота шаҳрида сезилди.
Колумбия геология хизмати зилзила магнитудаси 6,4 эканини маълум қилди, силкиниш маҳаллий вақт билан 08.08 да содир бўлган.
Колумбия ОАВ маълумотларига кўра, зилзила оқибатида қурбонлар ва моддий йўқотишлар йўқ.