Калифорния губернатори Гавин Нюсом Доналд Трампнинг штатга ажратиладиган маблағларни қисқартириш режасига жавобан, федерал солиқларни тўлашни тўхтатиш билан таҳдид қилди. У Калифорния ҳар йили федерал ҳукуматдан оладиган маблағдан 80 миллиард доллар кўпроқ солиқ тўлаётганини таъкидлади, дея ёзмоқда "Замон.уз".
CNN маълумотларига кўра, Трамп Калифорния университетларига федерал грант ажратишни бутунлай тўхтатишни кўриб чиқмоқда. Бу унинг штатдаги сиёсий қарорлар устидан назорат ўрнатиш ҳаракати сифатида баҳоланмоқда.
Трамп аввалроқ ҳам Калифорнияга нисбатан молиявий босим ўтказишга уринган. Май ойида у трансспортчи қизлар мактаб мусобақаларида қатнашса, штатга ажратиладиган маблағни тўхтатиш билан таҳдид қилган эди.