АсосийДунё

Илон Маск Трампнинг қўллаб-қувватлаган қонун лойиҳасини “жирканч” деб атади

Машҳур миллиардер Илон Маск АҚШ Конгрессида кўриб чиқилаётган янги харажатлар ҳақидаги қонун лойиҳасини кескин танқид қилди.

'Илон Маск Трампнинг қўллаб-қувватлаган қонун лойиҳасини “жирканч” деб атади'ning rasmi

Машҳур миллиардер Илон Маск АҚШ Конгрессида кўриб чиқилаётган янги харажатлар ҳақидаги қонун лойиҳасини кескин танқид қилди. У бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

“Кечирасиз, лекин мен энди бунга чидай олмайман. Бу улкан, ғазаблантирувчи ва ъчўчқаликъ қонун лойиҳаси – ҳақиқий жирканчлик. Унга овоз берганларнинг барчаси – сизлар нотўғри иш қилганингизни биласиз. Буни ўзингиз ҳам тушунасиз”, — дея ёзди Маск Х (собиқ Twitter) тармоғида.

Унинг айтишича, бу ҳужжат АҚШнинг аллақачон ҳаддан ташқари юқори бўлган бюджет танқислигини 2,5 триллион долларгача оширади ва оддий фуқароларга оғир юк солади.

“Конгресс Американи касодга учратмоқда”, — дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, Илон Маск яқинда АҚШ маъмуриятидаги вақтинчалик лавозимини тарк этган эди.

Мазкур қонун лойиҳаси Президент Доналд Трамп томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Унда, хусусан, чегараларни ҳимоя қилиш ва ҳарбий харажатларни ошириш, 2017 йилда Трамп томонидан имзоланган солиқ имтиёзларини узайтириш ҳамда давлат қарзи лимитини 4 триллион долларгача кўтариш кўзда тутилган.

Оқ уй матбуот котиби Керолайн Ливиттнинг айтишича, Трамп Маскнинг бу борадаги фикридан хабардор, бироқ бу унинг позициясига таъсир қилмайди.

    Бошқа янгиликлар