АсосийДунё

Ғазо жанубида гуманитар ёрдам кутиб турган одамлар яна ўққа тутилди

Ҳамас назоратидаги анклав соғлиқни сақлаш вазирлиги 24 киши ҳалок бўлганини маълум қилган.

'Ғазо жанубида гуманитар ёрдам кутиб турган одамлар яна ўққа тутилди'ning rasmi

Исроил ҳарбийлари Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида ёрдам тарқатиш пункти яқинида ўт очди. Ҳамас назоратидаги анклав соғлиқни сақлаш вазирлиги 24 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Исроил мудофаа армияси ҳарбийлар огоҳлантирувчи ўқларга жавоб бермаган шубҳали одамларга қарата ўқ узганини маълум қилган.

Ғазо сектори фуқаролик мудофааси хизмати вакили Маҳмуд Бассалнинг таъкидлашича, исроиллик ҳарбийлар гуманитар ёрдам кутаётган фаластинликларга танк ва дронлардан ўқ узган.

Якшанба куни Ҳамас назорати остидаги соғлиқни сақлаш вазирлиги худди шу жойда Исроил зарбалари оқибатида 31 киши ҳалок бўлгани ва 200 га яқин киши жароҳатланганини маълум қилганди.

Ўшанда ЦАХАЛ ҳарбийлар фаластинликларга қарата ўқ узганини рад этиб, аскарлар уларга яқинлашиб келаётган одамлар томонидан таҳдидни сезганларида огоҳлантирувчи ўт очганини айтганди.

Энди эса Исроил мудофаа кучлари ҳарбийлар ёрдам тарқатиш пунктидан тахминан ярим километр узоқликда "шубҳали шахслар"аниқлаганидан сўнг ўт очганини айтмоқда.

Баёнотда айтилишича, дастлаб огоҳлантирувчи ўқ узилган, хавотир уйғотган шахслар яқинлашишда давом этгач, "ҳарбийлар томон ҳаракатланаётган бир неча алоҳида гумонланувчилар турган жойга қўшимча ўқ узилган".

Исроил мудофаа армияси ҳам қурбонлар ҳақидаги хабарлардан хабардорлиги, "воқеа тафсилотлари ўрганилаётгани" маълум қилди.

Ҳамас томонидан бошқариладиган анклав соғлиқни сақлаш вазирлиги навбатдаги ҳодиса оқибатида 24 киши ҳалок бўлгани ва ўнлаб одамлар яралангани ҳақида хабар берди.

Фуқаро мудофааси вакили Бассал BBC’нинг Ғазодаги мухбири Рушди Абуалуфга Рафаҳдаги ёрдам тарқатиш марказида ҳалок бўлган ва яраланганларнинг аксарияти танклар, вертолётлар ва квадрокоптерлардан ўққа тутилганини айтган.

Бассал ҳодиса марказ яқинида эмас, балки Ғазо Гуманитар жамғармаси фондидан бир неча юз метр узоқликда содир бўлганини тасдиқлади.

Хон Юнисдаги "Носир" шифохонаси директорининг айтишича, "Исроил кучлари тинч аҳоли оломонига қарата ўт очиши натижасида" 24 киши ҳалок бўлган ва 37 киши яраланган. Унинг сўзларига кўра, жароҳатланганларнинг аксарияти ўқотар қуролдан олинган жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

ЦАХАЛ маълумотларига кўра, фаластинликлар ташкиллаштирилган йўналишлар бўйлаб Рафаҳдаги ёрдам тарқатиш пунктига кетаётганда, қўшинлар ёрдам тарқатиш мажмуасидан тахминан ярим километр узоқликда ҳарбийларга яқинлашаётган ва шу билан бирга олдиндан тасдиқланган йўналишдан четга чиқаётган шубҳали одамларни пайқаган, деб ёзади Times of Israel.

АҚШ ва Исроил томонидан қўллаб-қувватланадиган ва ёрдамни тақсимлашга масъул бўлган Ғазо инсонпарварлик ёрдами жамғармаси маълумотларига кўра, ёрдам сешанба куни эрталаб ҳеч қандай ҳодисаларсиз берилган, дея таъкидлайди нашр.

Исроил мудофаа армияси жамғармага "Ғазо аҳолиси орасида ёрдамни тақсимлаш ва унинг Ҳамас террорчилик ташкилотига тушишига йўл қўймаслик учун мустақил равишда" ҳаракат қилиш имконини беришини айтмоқда.

"Исроил мудофаа армияси ҳарбийлари Ғазо аҳолисининг тақсимлаш пунктларига келишига тўсқинлик қилмаяпти. Отишма тақсимлаш пунктидан тахминан ярим километр масофада, ҳарбийларга хавф туғдирадиган тарзда яқинлашаётган айрим гумонланувчиларга қарата олиб борилган", – дея таъкидланади ЦАХАЛ баёнотида.

Ғазо инсонпарварлик ёрдами жамғармаси аввалроқ ўз пунктлари атрофида тартибсизлик ва отишмалар ҳақидаги хабарларни рад этган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳиндистонда номаълум йиртқич одамларга ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:15

    Ҳиндистонда номаълум йиртқич одамларга ҳужум қилди

    Ҳужум оқибатида олти киши ҳалок бўлди.

    'Мумбайдан Тошкентга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:48

    Мумбайдан Тошкентга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилмоқда

    Ҳиндистоннинг лоукостер авиакомпанияси Тошкентга иккинчи йўналишни очмоқда.

    'Ким Чен Ин Россияни Украинадаги урушда қатъий қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирган'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:07

    Ким Чен Ин Россияни Украинадаги урушда қатъий қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирган

    КХДР раҳбари Россияга “адолатли урушда доимий ғалабаларни” тилаган.

    'Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:48

    Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

    Қутқарувчилар автобусдаги 30 дан ортиқ одамни эвакуация қилган.

    'Фарғонада қарийб 2 млрд сўмлик газ ўғирланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:18

    Фарғонада қарийб 2 млрд сўмлик газ ўғирланди

    Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    'Германиянинг янги канцлери рейтинги икки ой ичида 25 фоиздан ошиб кетди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:05

    Германиянинг янги канцлери рейтинги икки ой ичида 25 фоиздан ошиб кетди

    Билдирилишича, Мертснинг рейтинги сўнгги икки ойда 14 фоиз пунктга ошиб, 39 фоизга етган.