АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё - Италия" саммитида иштирок этади

Тадбирда минтақа мамлакатлари етакчилари ва Италия Бош вазири иштирок этиши кўзда тутилган.

'Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё - Италия" саммитида иштирок этади'ning rasmi

Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон етакчиси Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан жорий йилнинг 30 май куни Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Италия" форматидаги олий даражадаги саммитда иштирок этади.

Тадбирда минтақа мамлакатлари етакчилари ва Италия Бош вазири иштирок этиши кўзда тутилган.

Кун тартибига мувофиқ, кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало "яшил" иқтисодиёт, инвестициялар, инновациялар, фан ва таълим соҳаларида янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

    Бошқа янгиликлар