Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, шаҳар газ таъминоти бўлими ва “Ўзенергоинспексия” ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилган.
Шаҳарнинг “Фарҳод” қўрғонида жойлашган “Г. Ф. Э.” МЖЧга қарашли корхонада истеъмолчи табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан ташқари яширин йўллар билан уланиб, “зангори ёқилғи”дан ўғринча фойдаланиб келаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинди ҳамда 3 миллиард 84 миллион сўмлик зарар ҳисобланди.
Мазкур ноқонуний ҳолатга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.