АсосийДунё

Эронда кучли зилзила содир бўлди

Зилзила магнитудаси 5,2 ни ташкил қилган.

'Эронда кучли зилзила содир бўлди'ning rasmi

Эрон жанубида 5,2 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмологик маркази хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, ер текинишларининг эпицентри аҳолиси тахминан 352 минг кишини ташкил этувчи Бандар-Аббас шаҳридан 158 км шимоли-шарқда жойлашган. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган.

Жабрланувчилар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

    Бошқа янгиликлар