Мамлакат Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга кўра, Москва Украина билан тўғридан-тўғри музокараларнинг иккинчи босқичини 2025 йил 2 июнь, душанба куни Истанбулда ўтказишни таклиф қилган.
“Россия томони, келишувга мувофиқ, инқироз сабабларини барқарор бартараф этиш бўйича ўз позициясини акс эттирувчи тегишли меморандумни тез фурсатда ишлаб чиқди. Бизнинг делегациямиз — Владимир Мединский бошчилигида — ушбу меморандумни Украина томонига тақдим этишга ва зарур тушунтиришлар беришга тайёр”, — дейди Лавров.
Расмий Киев ушбу таклифга ҳозирча жавоб бермаган.