АсосийДунё

Илон Маск Трампни танқид қилди

Америкалик миллиардер Трамп томонидан қўллаб-қувватланган янги харажатлар лойиҳасидан норозилигини билдирди.

'Илон Маск Трампни танқид қилди'ning rasmi

Унга кўра, қонун лойиҳасида назарда тутилган катта солиқ имтиёзлари АҚШ Ҳукумат самарадорлигини ошириш департаменти (ДОГЕ) ишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

“Бюджет тақчиллигини камайтириш ўрнига уни оширувчи бу ҳужжат мени хафа қилди,” — дейди Маск “CБС News” телеканалига берган интервьюсида.

Мазкур қонун лойиҳаси ҳали АҚШ Сенатида тасдиқланиши керак. Ҳужжатда 2017 йилда Трамп томонидан киритилган солиқ имтиёзларини узайтириш, давлат қарзининг юқори чегарасини 4 триллион долларгача ошириш ва чегара хавфсизлигига ажратиладиган маблағларни кўпайтириш назарда тутилган.

АҚШ Конгресси ҳисоб-китобларига кўра, янги солиқ сиёсати 2034 йилгача давлат бюджети тақчиллигини 3,8 триллион долларга ошириши мумкин.

Оқ уй эса мазкур камомадни импорт божлари ҳисобидан қоплашни режалаштирмоқда.

    Бошқа янгиликлар