АсосийДунё

Трамп: Байден маъмурияти мамлакатни вайрон қилишга уриниб, ноқонуний муҳожирликка йўл очди

АҚШ президенти Дональд Трамп Жо Байден маъмуриятини кескин танқид қилди. У Байденнинг ваколат муддати давомида мамлакат хавфсизлигига жиддий путур етказилганини таъкидлади.

'Трамп: Байден маъмурияти мамлакатни вайрон қилишга уриниб, ноқонуний муҳожирликка йўл очди'ning rasmi

Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Хотира куни муносабати билан билдирган табригида Байден маъмуриятининг сўнгги тўрт йилдаги сиёсатини “мамлакатни вайрон қилувчи” деб атади. Унинг таъкидлашича, “радикал сўл” ғояларга таянган расмийлар 21 миллион одамнинг АҚШ ҳудудига ноқонуний киришига йўл очган.

“Ҳатто мамлакатимизни бузиш учун сўнгги тўрт йил ичида бор кучини сарфлаган ъсарқитларъни ҳам Хотира куни билан табриклайман”, – дейди Трамп.

У шунингдек, америкалик судьялардан мамлакатни “дўзахга етакловчи қарорлар” асрашини сўраб, фуқароларни қўрқмасликка ва “Американи яна буюк ва хавфсиз қилиш” учун ҳаракат қилишга чақирди.

20 май куни Трамп яна бир бор Байден маъмуриятини танқид остига олди. Унга кўра, Байден кўплаб расмий ҳужжатларни шахсан имзоламаган, балки бу ишни “радикал сўл телбалар” амалга оширган.

    Бошқа янгиликлар