АсосийДунё

Байден саратон ташхисидан кейин биринчи марта омма олдида кўриниш берди

Жо Байден набираси Роберт Хантер Байденнинг битирув маросимида иштирок этган.

'Байден саратон ташхисидан кейин биринчи марта омма олдида кўриниш берди'ning rasmi

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден унга простата саратони ташхиси қўйилгани маълум бўлганидан кейин биринчи марта омма олдига чиқди: сиёсатчи невараси Роберт Хантер Байденнинг битирув маросимида иштирок этди, деб хабар берди 24 май, шанба куни Fox News. Собиқ давлат раҳбарининг рафиқаси Жилл Байден Instagram’да қўшма суратни эълон қилди.

Роберт Хантер Байден Коннектикутдаги Солсбери ўрта мактабини тамомлаган. Уни табриклагани бобоси ва бувиси ва бошқа оила аъзолари келишди. "Мағрур бобо ва бувижонлар! Табриклаймиз Хантер, биз сиз билан жуда фахрланамиз", деб ёзган Жилл Байден.

18 ёшли Роберт Хантер Байден марҳум собиқ президентнинг тўнғич ўғли Бо Байденнинг ўғли, онаси эса Ҳалле Байден.

    Бошқа янгиликлар