Қашқадарё вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида “Жиҳодчилар” диний-экстремистик оқимига мансуб яширин жамоа фаолияти фош этилди. Бухақда ДХХ “Darakchi.uz” маьлум қилди.
Маълумотларга кўра, Қарши туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган, бир неча бор жиноий жавобгарликка тортилган шахс 1964–1986 йиллар оралиғида туғилган 7 нафар фуқарони ўз жамоасига жалб қилган. Улар хонадонларда йиғилишлар ўтказиб, “ҳалифалик” ғояларини муҳокама қилган.
Тергов давомида улар ижтимоий тармоқлар орқали террорчи ташкилотлар тарғиботига оид аудио ва видеоларни тарқатгани, экстремистик ғояларни бошқаларга сингдиришга урингани аниқланган.
Гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, қамоқда бўлишган. Шунга қарамай, улар ўз хатоларидан хулоса чиқармаган.
Қарши туман суди томонидан улар Жиноят кодексининг 159, 244 прим 1 ва 244 прим 2 моддалари бўйича айбли деб топилиб, 6 йилдан 10 йил 6 ойгача озодликдан маҳрум этилди.