АсосийДунё

Германия “G7”ни огоҳлантирди

Германия Вице-канцлери ва молия вазири Ларс Клингбайл тарифлар уруши давлатлар иқтисодиётига катта зарба бераётганини билдирган.

'Германия “G7”ни огоҳлантирди'ning rasmi

Германия витсе-канцлери ва молия вазири Ларс Клингбайл “G7”давлатларини божхона уруши ва иқтисодий ноаниқликларга чек қўйишга, шунингдек, Украинани янада кучлироқ қўллаб-қувватлашга чақирди. Бу ҳақда у Канадага жўнаб кетишидан олдин журналистларга берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Божлар ва ноаниқликлар иқтисодиётимизга босим бермоқда. Бу эса миллионлаб иш ўринлари хавфсизлигини таҳдид остида қолдиради”, — деди Клингбайл Reuters агентлигига.

У Канадада бўлиб ўтадиган “G7” молия вазирлари учрашувида иштирок этади. Мазкур йиғилишда Украина молия вазири Сергей Марченко ҳам қатнашади. Клингбайл ушбу форум доирасида “G7” давлатлари Украинага нисбатан бир ёқадан бош чиқариб, қатъий позицияда туриши зарурлигини таъкидлади.

“Биз адолатли ва барқарор тинчликни таъминлаш учун “G7” доирасида аниқ сигнал беришимиз лозим. Украина бизнинг ёрдамизга таянмоқда”, — дея қўшимча қилди Германия молия вазири.

20–22 май кунлари ўтадиган учрашувда нафақат уруш давомида кўрсатиладиган ёрдам, балки Украина инфратузилмасини урушдан кейинги тиклаш режалари ҳам муҳокама қилинади. Клингбайлнинг таъкидлашича, бу борада хусусий инвестицияларни жалб этиш масаласи ҳам кун тартибига киритилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроил Эрон ядровий объектларига ҳужум қилишга тайёрланмоқда'ning rasmi

    Дунё 21.05.2025 18:04

    Исроил Эрон ядровий объектларига ҳужум қилишга тайёрланмоқда

    АҚШ расмийлари Исроилнинг Эронга ҳужуми эҳтимоли кучайганини маълум қилди.

    '"Ғазодаги вазият тобора хавотирли ва оғриқли тус олмоқда"'ning rasmi

    Дунё 21.05.2025 17:52

    "Ғазодаги вазият тобора хавотирли ва оғриқли тус олмоқда"

    Рим папаси инсонпарварлик ёрдамини зудлик билан эксклавга ўтказишни таъминлашга чақирди.

    'АҚШ космосга қурол-яроғ жойлаштиради'ning rasmi

    Дунё 21.05.2025 17:30

    АҚШ космосга қурол-яроғ жойлаштиради

    Трамп “Олтин гумбаз” мудофаа дастурини эълон қилди.

    'Японияда комикс башорати сабаб туристлар сони камайиб кетди'ning rasmi

    Дунё 21.05.2025 14:28

    Японияда комикс башорати сабаб туристлар сони камайиб кетди

    Бу “прогноз эффекти” Япониянинг туризм саноатига сезиларли таъсир кўрсатмоқда.

    'Илон Маск сиёсий харажатларини қисқартиришини эълон қилди'ning rasmi

    Дунё 21.05.2025 11:46

    Илон Маск сиёсий харажатларини қисқартиришини эълон қилди

    Маск 2024 йилги сайлов даврида Трампнинг қайта сайланишини қўллаб-қувватлаш учун 290 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган.

    'Россиянинг бир нечта вилоятига 150 дан ортиқ дрон ҳужуми уюштирилгани айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё 21.05.2025 10:31

    Россиянинг бир нечта вилоятига 150 дан ортиқ дрон ҳужуми уюштирилгани айтилмоқда

    Аммо ушбу маълумот мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган.