АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёевнинг Будапештга расмий ташрифи Венгриянинг йирик компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувдан бошланди

Транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни кучайтириш, хусусан, юк ташишни кўпайтириш ва икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

'Шавкат Мирзиёевнинг Будапештга расмий ташрифи Венгриянинг йирик компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувдан бошланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Будапештга расмий ташрифи Венгриянинг йирик компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувдан бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Венгрия томонидан “OTP Bank”, “BDPST Group”, “4iG”, “Indotek”, “MVM”, “Duna Group”, “MOL Group”, “H2O Consortium”, “Inpark”, “Wizz Air” ва бошқа кўплаб компанияларнинг топ-менежерлари ва таъсисчилари иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида расмий ташриф Венгрия ишбилармонлари билан учрашувдан бошланаётгани рамзий маънога эга эканини таъкидлади.

Венгриянинг Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялари жадал ўсиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Масалан, “OTP Bank” Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бирини сотиб олиб, мамлакатимиз молия бозорида барқарор ўрин эгаллади.

Компаниянинг автокредитлашни ривожлантириш учун қўшма компания ташкил этиш, бизнесни молиялаштириш дастурини йўлга қўйиш, йирик паррандачилик кластерини қуриш бўйича янги режалари қўллаб-қувватланди.

Саноат кооперациясини кенгайтириш ва илғор технологиялар трансферини рағбатлантириш мақсадида Тошкент вилоятида Европа компаниялари учун махсус саноат зонаси ташкил этилмоқда. Ушбу ҳудудни бошқариш Венгриянинг “Inpark” операторига берилади.

Иқтисодий шерикликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Президенти қатор устувор йўналишларни кўрсатиб ўтди. Қўшма лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш ва тайёр маҳсулотларни учинчи мамлакатларнинг истиқболли бозорларига экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш шулар жумласидан.

Транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни кучайтириш, хусусан, юк ташишни кўпайтириш ва икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари Венгрия компанияларининг қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқишини юксак баҳолади. Ўз навбатида, бизнес вакиллари ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклиф ва режаларини билдирди.

Учрашувда транспорт ва йўл инфратузилмасини модернизация қилиш, логистика марказлари ва коммунал тармоқларни барпо этиш, қурилиш материаллари, тайёр тўқимачилик, кимё, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Сўзининг якунида давлатимиз раҳбари бундай учрашувларни мунтазам ўтказиб боришни таклиф этди.

- Биз мамлакатларимиз ишбилармон доиралари ўртасидаги мустаҳкам алоқаларни ривожлантириш учун барча шароитларни яратамиз, - деди Ўзбекистон Президенти.

Тадбир якунида давлатимиз раҳбари ҳузурида устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича битимлар алмашиш маросими бўлди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон етакчиси Люблянага нега кетди?'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 09:18

    Ўзбекистон етакчиси Люблянага нега кетди?

    Ташриф давомида Президент Шавкат Мирзиёев Словения раҳбари билан музокара ўтказади.

    'Ўзбекистон президенти: “Инновацион лойиҳаларни рағбатлантириш учун қўшма венчур компаниясини ташкил этиш зарур, деб ҳисоблаймиз”'ning rasmi

    Сиёсат 21.05.2025 16:36

    'Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди'ning rasmi

    Сиёсат 21.05.2025 15:51

    'Хорижда ўзбек миллий таомлари ресторани очадиганларга харажатнинг бир қисми қоплаб берилади'ning rasmi

    Сиёсат 21.05.2025 15:38

    Хорижда ўзбек миллий таомлари ресторани очадиганларга харажатнинг бир қисми қоплаб берилади

    Харажатларнинг 50 фоизи, бироқ 25 минг доллардан ошмаган миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

    'Ўзбекистонликларга АҚШ визаси талаблари енгиллаштирилдими?'ning rasmi

    Сиёсат 21.05.2025 10:39

    Ўзбекистонликларга АҚШ визаси талаблари енгиллаштирилдими?

    Президент Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликлар АҚШга кириши учун виза талабларини енгиллаштириш чораларини кўришни топширди.

    'Шавкат Мирзиёев "OTP Bank Group" директорлар кенгаши раиси Шандор Чаньи билан учрашув ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 20.05.2025 16:44

    Шавкат Мирзиёев "OTP Bank Group" директорлар кенгаши раиси Шандор Чаньи билан учрашув ўтказди

    Давлатимиз раҳбари автокредитлашни ривожлантириш ва бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга доир қўшма дастурларни олқишлади.