АсосийЖамият

Тошкентда иккита уй ёниб кетди

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмагани билдирилган.

'Тошкентда иккита уй ёниб кетди'ning rasmi

Жорий йилнинг 16 май куни Тошкент шаҳри Сергели туманида иккита уй ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди.

Қайд этилишича, воқеа соат 14:05 да “Юқори Дархон” МФЙ Белтепа кўчасида бир-бирига туташ бўлган 2 та уй ёниб кетган.

Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:15 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:52 да ўраб олинган ва соат 15:03 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида уйларнинг тахминан 300 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

    Бошқа янгиликлар