АсосийДунё

Германия бюджети босим остида

Давлатнинг солиқ тушумлари кескин камаймоқда

'Германия бюджети босим остида'ning rasmi

Германия иқтисодиётидаги суст ўсиш ҳамда фуқаролар учун жорий этилган солиқ имтиёзлари туфайли давлат бюджетига кутилганидан 33 миллиард еврога кам маблағ тушади. Бу ҳолат Берлинни яқин йилларда молиявий режалаштиришни қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда.

Германия Иқтисодиёт вазирлигининг янги прогнозига кўра, 2029 йилгача мамлакат федерал бюджетига тушадиган солиқ тушумлари аввалги ҳисоб-китобларга қараганда 33,3 миллиард еврога кам бўлади. Бутун давлат сектори, яъни федерал даража, ерлар ва маҳаллий ҳокимиятлар бўйича умумий йўқотиш 81,2 миллиард еврони ташкил қилиши кутилмоқда.

Солиқ тушумларининг пасайишига икки асосий омил сабаб бўлмоқда:

1. Фуқаролар учун янги солиқ имтиёзларининг жорий этилиши;

2. Иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайгани сабабли компаниялар камроқ фойда солиғи тўлаяпти.

2025 йилда Германия иқтисодиёти умуман ўсмаслиги, 2026 йилда эса бор-йўғи 1 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт вазирлиги апрель ойида маълум қилган эди.

Мамлакатнинг янги молия вазири Ларс Клингбайл бундай вазиятда ягона ечим сифатида иқтисодий ўсишни жадаллаштиришни кўриб чиқмоқда:

“Бизга янги молиявий маневрлар учун имкониятлар керак. Бунга фақат иқтисодий ўсиш ҳисобига эришиш мумкин. Шу сабабли ҳозир биз Германияда сўнгги ўн йилликларда кузатилмаган энг кенг кўламли модернизацияни бошлаяпмиз”, — дейди у.

Германияда бюджет мувозанатини сақлаш бўйича қатъий сиёсат юритилаётгани инобатга олинса, бу молиявий танқисликлар ҳукумат учун жиддий муаммо туғдириши мумкин. Эндиликда Берлин қаттиқ иқтисодий интизом ва таркибий ислоҳотлар ўртасида мувозанат топишга мажбур бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:08

    Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди

    Кеча Лозаннадаги қадимий Римга бағишланган музейда ўғирлик содир этилди. Олтинларнинг қиймати ҳозирча ошкор қилинмади. Фақат полиция тангалар "археологик қийматга эга"лигини айтди.

    'Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 21:05

    Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди

    Собиқ президент бунгача уй қамоғида сақланаётган эди.

    'Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 17:41

    Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди

    Қуролланган шахслар мактабга бостириб кириб, 303 нафар бола ва 12 нафар мактаб ходимини ўғирлаб кетишган. Бу бир ҳафтанинг ичида иккинчи марта содир бўлмоқда. Нигерияда бир ҳафтада икки марта болалар оммавий ўғирланди.

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.