АсосийЖамият

ДХХ Call-маркази ишга тушди

Туҳмат ва ҳақоратдан иборат мурожаат берганлик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

'ДХХ Call-маркази ишга тушди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, ДХХ ваколатларига киритилган масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор равишда қабул қилиш мақсадида Call-марказ фаолият юрита бошлади.

Call-марказга 1520 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилиш мумкин.

Хусусан, қуйидаги масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади:

- Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига бўлган тажовузлар ҳақида; 

- Давлат чегарасини қўриқланиши ва ҳимоя қилинишига бўладиган таҳдидлар;

- Қуролли Кучлар ва мудофаа-саноат мажмуасида давлат хавфсизлигига бўладиган таҳдидлар;

- терроризм, экстремизм, уюшган жиноий гуруҳларга оид;

- қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига доир жиноятлар ҳақида;

- давлат манфаатларига таҳдид солувчи коррупция ва иқтисодий жиноятлар юзасидан;

- миллий, этник ва диний адоватни тарғиб этиш;

- давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига доир бошқа ахборотлар.

Шу билан бирга, Жиноят-процессуал кодексининг 345-моддасида белгилаб қўйилган ва тергови ДХХ ваколатига киритилган Жиноят кодексининг 150-163, 182, 223, 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади.

- Ҳурматли фуқаролар, эслатиб ўтамизки «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 38-моддасига асосан, мазкур қонунни бузганлик, худди шунингдек, туҳмат ва ҳақоратдан иборат мурожаат берганлик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

Азиз юртдошлар атрофингизда бўлаётган қонунбузарликларга нисбатан бефарқ бўлманг, 1520 рақамига қўнғироқ қилинг!

Мурожаат қилган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Унутманг! Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини сақлашда ҳар бир фуқаронинг иштироки муҳим ҳисобланади, - дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун ҳарорат 40 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:13

    Бугун ҳарорат 40 даражагача кўтарилади

    14 июнь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    '“Қўшнингни видеога ол, 925 минг сўм ишла!”'ning rasmi

    Жамият 13.06.2025 19:56

    “Қўшнингни видеога ол, 925 минг сўм ишла!”

    Сув бўйича ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фото ва видеоёзувларни тақдим этганларни рағбатлантириш билан белгиланган тартиблар ичимлик ёки маиший эҳтиёж учун ишлатиладиган сув истеъмолига тааллуқли эдими? Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳавотирларга расмий изоҳ берилди.

    'Ўзбекистонга жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келмоқда'ning rasmi

    Жамият 13.06.2025 19:31

    Ўзбекистонга жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келмоқда

    Гидромет аҳолидан ҳаво ҳарорати кескин ошган кунларда эҳтиёт чораларига амал қилишни сўрамоқда.

    'Газ ва электр энергияси учун компенсациялар йил давомида ҳар ойда тўлаб берилади'ning rasmi

    Жамият 13.06.2025 19:10

    Газ ва электр энергияси учун компенсациялар йил давомида ҳар ойда тўлаб берилади

    2025 йил 1 майдан бошлаб қандай оилалар компенсация учун ариза топшириши мумкин?

    '"Прописка"дан ўтган ҳудуддагина "такси"чилик қилиш мумкинми?'ning rasmi

    Жамият 13.06.2025 18:56

    "Прописка"дан ўтган ҳудуддагина "такси"чилик қилиш мумкинми?

    Кенг жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу хабарга Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов изоҳ берди.

    'Андижонда вагон устига чиққан эркакни юқори кучланишли ток урди'ning rasmi

    Жамият 13.06.2025 18:45

    Андижонда вагон устига чиққан эркакни юқори кучланишли ток урди

    Ҳолат юзасидан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати расмий муносабат берди.