АсосийДунё

Путин бевосита учрашувдан бош тортса ҳам, Зеленский барибир Туркияга боради

Путин ўз чиқишида Истанбул музокараларида отишмаларни тўхтатиш масаласи муҳокама мавзуси бўлиши мумкинлигини айтган.

'Путин бевосита учрашувдан бош тортса ҳам, Зеленский барибир Туркияга боради'ning rasmi

Путин бевосита учрашувдан бош тортса ҳам, Зеленский барибир Туркияга боради.

Украина президенти Владимир Зеленский маъмуриятининг раҳбари Андрей Ермак. Франциянинг Le Monde нашрига бугун – 14 май кун эрталаб берган интервьюсида “Президент Зеленский Туркияга боради. Ҳатто Путин бевосита учрашувдан бош тортса ҳам. Бу бутун дунё учун аниқ сигнал бўлади: Москва тинчлик истамайди ва жиддий музокараларга тайёр эмас", — деб айтди.

Эслатиб ўтамиз, 11 майга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин 15 май куни Истанбулда Россия–Украина музокаралари ўтказилиши мумкинлигини маълум қилган эди. Ундан бир неча соат аввал Киевда Зеленский ва Европанинг тўрт давлат раҳбарлари Москвадан камида 30 кунлик шартсиз ўт очишни тўхтатишни талаб қилишган.

Путин ўз чиқишида Истанбул музокараларида отишмаларни тўхтатиш масаласи муҳокама мавзуси бўлиши мумкинлигини айтган. Аммо Россия томонидан бу музокараларда ким иштирок этиши ҳанузгача аниқ эълон қилинмади. Зеленский эса фақат шахсан Путин билан юзма-юз учрашувни талаб қилмоқда.

"Умид қиламизки, стратегик ҳамкоримиз — АҚШ, ушбу жараёнда ўз роли ва иштирокини сақлаб қолади, — деди Ермак. — АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткоффга конструктив мулоқот ва отишмаларни тўхтатиш — бу мантиқий қадам эканини тушуниб етгани учун миннатдормиз. Шунингдек, президент Трампга ҳам ташаккур билдирамиз: у аниқ сигнал берди — агар Путин тинчлик истамаса, Украина ўзи тасаввур қилганидан ҳам кўпроқ ёрдам олади".

Аввалроқ эса Зеленский, агар Путин учрашувга келмаса, Россия делегацияси билан учрашмаслигини айтган эди. Украина делегацияси ҳам Путин иштирок этмаса музокаралар самарали бўлмаслиги, шунчаки майда техник масалалар кўриб чиқилишини билдирган.

                                                                                                                                                  Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хитой компанияларига АҚШ ва Исроил киберхавфсизлик дастурларидан фойдаланиш тақиқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:09

    Хитой компанияларига АҚШ ва Исроил киберхавфсизлик дастурларидан фойдаланиш тақиқланди

    Пекин мазкур қарорни миллий хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар билан изоҳламоқда.

    'Таиландда йўловчи поезди устига кран қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:09

    Таиландда йўловчи поезди устига кран қулаб тушди

    Ҳодиса ортидан ўнлаб қурбонлар бор.

    'Эрондаги тартибсизликларда қарийб 2000 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:08

    Эрондаги тартибсизликларда қарийб 2000 киши ҳалок бўлди

    Эронда норозилик намойишлари бошланганидан бери хавфсизлик кучлари ва намойишчилар орасида катта қурбонлар қайд этилган.

    'Трамп Эрон билан савдо қилувчи давлатларга бож жорий қилди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 09:12

    Трамп Эрон билан савдо қилувчи давлатларга бож жорий қилди

    Мамлакатнинг асосий савдо ҳамкорлари қаторига Ҳиндистон, Хитой ва Туркия киради.

    'Германия канцлери ва Ҳиндистон бош вазири варрак учирди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 08:19

    Германия канцлери ва Ҳиндистон бош вазири варрак учирди

    Германия канцлери Фридрих Мерс Ҳиндистонга илк расмий ташрифи доирасида Бош вазир Нарендра Моди билан Халқаро варрак фестивалида иштирок этди.

    'АҚШ фуқароларини Эрондан чиқиб кетишга чақирди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 04:13

    АҚШ фуқароларини Эрондан чиқиб кетишга чақирди

    АҚШ Давлат департаменти Эронда кучайиб бораётган норозилик намойишлари фонида мамлакатда бўлиб турган америкаликларни зудлик билан ҳудудни тарк этишга ундади.