АсосийДунё

Макрон: Россияга қарши санкциялар жорий этилиши мумкин

Франция етакчиси бу ҳақда “TF1” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

'Макрон: Россияга қарши санкциялар жорий этилиши мумкин'ning rasmi

Франция президенти Эммануэл Макроннинг айтишича, агар Россия Украинада 30 кунлик сулҳга рози бўлмаса, Европа Иттифоқи АҚШ билан келишилган ҳолда унга қарши янги санкцияларни жорий этиши мумкин. Бу ҳақда у TF1 телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Макрон сулҳ зарурлигини таъкидлаб, бу орқали “ҳудудий масалаларни ҳал қилишга ёрдам берадиган музокаралар”ни бошлаш мумкинлигини қайд этди.

Шу билан бирга, у “ҳатто украиналикларнинг ўзи ҳам 2014 йилдан буён йўқотилган барча ҳудудларни қайтариб олиш мумкин эмаслигини тушуниб туришади”, — дейди.

Франция президентига кўра, тинчлик битими имзоланганидан сўнг, БМТ тинчликпарвар кучлари ёки хавфсизликни таъминловчи миссияларни жойлаштириш масаласи кўтарилиши мумкин. Уларнинг вазифаси — “фронт чизиғидан узоқ ҳудудларда жойлашиб, Россияни можарони давом эттиришдан тийиб туриш” бўлиши керак.

Шунингдек, Макрон асосий хавфсизлик кафолати сифатида “кучли украин армияси” бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хитой компанияларига АҚШ ва Исроил киберхавфсизлик дастурларидан фойдаланиш тақиқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:09

    Хитой компанияларига АҚШ ва Исроил киберхавфсизлик дастурларидан фойдаланиш тақиқланди

    Пекин мазкур қарорни миллий хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар билан изоҳламоқда.

    'Таиландда йўловчи поезди устига кран қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:09

    Таиландда йўловчи поезди устига кран қулаб тушди

    Ҳодиса ортидан ўнлаб қурбонлар бор.

    'Эрондаги тартибсизликларда қарийб 2000 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:08

    Эрондаги тартибсизликларда қарийб 2000 киши ҳалок бўлди

    Эронда норозилик намойишлари бошланганидан бери хавфсизлик кучлари ва намойишчилар орасида катта қурбонлар қайд этилган.

    'Трамп Эрон билан савдо қилувчи давлатларга бож жорий қилди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 09:12

    Трамп Эрон билан савдо қилувчи давлатларга бож жорий қилди

    Мамлакатнинг асосий савдо ҳамкорлари қаторига Ҳиндистон, Хитой ва Туркия киради.

    'Германия канцлери ва Ҳиндистон бош вазири варрак учирди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 08:19

    Германия канцлери ва Ҳиндистон бош вазири варрак учирди

    Германия канцлери Фридрих Мерс Ҳиндистонга илк расмий ташрифи доирасида Бош вазир Нарендра Моди билан Халқаро варрак фестивалида иштирок этди.

    'АҚШ фуқароларини Эрондан чиқиб кетишга чақирди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 04:13

    АҚШ фуқароларини Эрондан чиқиб кетишга чақирди

    АҚШ Давлат департаменти Эронда кучайиб бораётган норозилик намойишлари фонида мамлакатда бўлиб турган америкаликларни зудлик билан ҳудудни тарк этишга ундади.