АсосийДунё

Аргентинада Олий суд ертўласидан нацистларга оид 83 қути ҳужжат топилди

Ушбу топилмаларни тартибга келтириш жараёнига Буэнос-Айресдаги “Холокост”музейи мутахассислари жалб этилган.

'Аргентинада Олий суд ертўласидан нацистларга оид 83 қути ҳужжат топилди'ning rasmi

Аргентина Олий судининг ертўла қисмидан нацистлар даврига оид 83 та қути ҳужжат – очиқчалар, суратлар ҳамда тарғибот материаллари топилди. Бу ҳақда “Der Spiegel” нашри маҳаллий ОАВга таяниб хабар берди.

Топилмаларни тартибга келтириш жараёнига Буэнос-Айресдаги “Холокост” музейи мутахассислари жалб этилган.

Суд ҳужжатларига кўра, ушбу материаллар 1941 йил июнь ойида Япония пойтахти Токиодаги “учинчи рейх” элчихонаси томонидан Аргентинага жўнатилган. Мақсад – Гитлер мафкурасини Жанубий Америка минтақасида тарғиб қилиш бўлган.

Аммо юк келиб тушганидан сўнг Аргентина ҳукумати уни мусодара қилган, чунки мазкур материалларнинг тарқалиши мамлакатнинг Иккинчи жаҳон урушидаги бетарафлигига таҳдид солиши мумкин эди.

1945 йилда Германиянинг мағлубиятидан сўнг кўплаб нацист амалдорлари Аргентинага қочиб келгани маълум. Шу йили Аргентина Миллий архиви Адолф Эйхман ва Ёзеф Менгеле каби уруш жиноятчиларига оид 1850 та ҳужжатни эълон қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Лондонда Бош вазирнинг уйига ўт қўйилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:00

    Лондонда Бош вазирнинг уйига ўт қўйилди

    21 ёшли йигит иккита мулкни ёқиб юборишда гумонланиб ҳибсга олинди.

    'Turkish Airlines'нинг сабрсиз йўловчилари жаримага тортилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:46

    Turkish Airlines'нинг сабрсиз йўловчилари жаримага тортилади

    Йўловчилар самолёт тўлиқ тўхтамасдан ва хавфсизлик камарларини ечиш белгилари ўчирилмасдан ўрнидан туриб юборган.

    'Ҳиндистон бош вазири фуқароларга мурожаат қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:35

    Ҳиндистон бош вазири фуқароларга мурожаат қилди

    Сиёсатчи мамлакат бўлажак террорчилик ҳужумига кескин жавоб қайтаришини билдирди.

    '“Веймар+” Россияни Украинага ўт очишни тўхтатишга чақирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:09

    “Веймар+” Россияни Украинага ўт очишни тўхтатишга чақирди

    Билдирилишича, Россия Украинага 30 кун ўт очмаслиги лозим.

    'Зеленский Россиянинг сиёсий манипуляциясини нейтраллаштирдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:03

    Зеленский Россиянинг сиёсий манипуляциясини нейтраллаштирдими?

    Путиннинг Украинага Истанбулда бевосита музокаралар таклиф этиши Россиянинг дипломатик стратегияси сифатида баҳоланмоқда.

    'Россияда 1 июндан "Худо кўзи" номли юзни таниш тизими ишга туширилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:52

    Россияда 1 июндан "Худо кўзи" номли юзни таниш тизими ишга туширилади

    Бу тизим орқали жамоат жойларидаги кузатув камералари, савдо марказларидаги рамкалар ва ҳатто хонадон домофонлари орқали фуқароларнинг юзлари аниқланади.