АсосийДунё

Turkish Airlines самолёт тўлиқ тўхтамасдан ўрнидан турган йўловчиларга жарима солади

Расмий маълумотларга кўра, бу каби хатти-ҳаракатлар авиация қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади.

'Turkish Airlines самолёт тўлиқ тўхтамасдан ўрнидан турган йўловчиларга жарима солади'ning rasmi

Turkish Airlines авиакомпанияси самолёт тўлиқ тўхтагунига ва “хавфсизлик камарларини тақинг” белгиси ўчмагунига қадар ўрнидан турган йўловчиларга жарима солиш амалиётини жорий этмоқда. Бу ҳақда Туркия Фуқаро авиацияси бош бошқармаси томонидан чиқарилган кўрсатмада маълум қилинди

Расмий маълумотларга кўра, бу каби хатти-ҳаракатлар авиация қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади. Бундан ташқари, қўниш пайтида борт ходимларининг кўрсатмаларига риоя қилмаслик, экипаж рухсатисиз юқори багаж полкаларини очиш ҳам қоидабузарлик ҳисобланади.

Turkish Airlines вакилларининг тушунтиришича, бу чора нафақат тартибни сақлаш, балки ҳаво кемасининг кутилмаган ҳаракати ёки юкнинг тушиб кетиши орқали юзага келадиган жароҳатларнинг олдини олиш мақсадини ҳам кўзлайди.

Борт ходимлари ҳар бир рейсда қўнишдан олдин ушбу янги тартиб ҳақида йўловчиларни албатта огоҳлантириши шарт. Ҳозирча жарима миқдори ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Суд Люксембургнинг Mediahuis медиахолдингига Усмоновни "Dilbar" яхтаси эгаси деб аташни тақиқлади'ning rasmi

    Дунё 12.05.2025 21:09

    Суд Люксембургнинг Mediahuis медиахолдингига Усмоновни "Dilbar" яхтаси эгаси деб аташни тақиқлади

    Ушбу маълумотни, Люксембургдаги йирик медиахолдинг — Mediahuis Luxembourg назоратидаги нашрлар тарқатган.

    'Афғонистонда Толибон ҳукумати шахматни тақиқлади'ning rasmi

    Дунё 12.05.2025 20:33

    Афғонистонда Толибон ҳукумати шахматни тақиқлади

    Эълон қилинишича, бу қарор шахмат ўйинни исломга зид деб билгани туфайли қабул қилинган.

    'Ҳиндистон ва Покистон армияси раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилишди'ning rasmi

    Дунё 12.05.2025 18:54

    Ҳиндистон ва Покистон армияси раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилишди

    Бу суҳбат икки ядровий давлат ўртасидаги кескин тўқнашувлардан сўнг илк бор амалга оширилди.

    'Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 12.05.2025 15:35

    Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

    У тўрт кун аввал Истанбулнинг Баҳчешеҳир мавзеидаги уйидан гумонланувчи сифатида олиб кетилган.

    'БААда ажрашиш учун 100 миллион миқдорда товон пули белгиланди'ning rasmi

    Дунё 12.05.2025 14:36

    БААда ажрашиш учун 100 миллион миқдорда товон пули белгиланди

    Бу миқдор Форс кўрфази мамлакатлари учун мутлақ рекорд ҳисобланади.

    'Варшавадаги ёнғинга Россия алоқадорми?'ning rasmi

    Дунё 12.05.2025 11:44

    Варшавадаги ёнғинга Россия алоқадорми?

    Полша бош вазири Доналд Туск ушбу ҳодиса ортида Россия махсус хизматлари турганини билдирган.