Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, агар Украина 9 май куни Москвадаги Ғалаба парадига ҳужум уюштирса, Россия томони Киевга қарши «Орешник» номли қурол тизими ёрдамида зарба беришни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.
Хабарларда айтилишича, Украина томонидан фақат дрон ҳужумлари эмас, балки "жиддийроқ провокациялар" ҳам тайёрланаётгани ҳақида иддаолар мавжуд.
Маълумотларга кўра, президент Владимир Путин Россия Мудофаа вазирлигига жавоб зарбалари учун аниқ нишонларни аниқлашни топширган. Бош нишон сифатида Киев кўрсатилган.
Москванинг эҳтимолий жавоби “ниҳоятда кучли” бўлиши айтилмоқда. «Орешник» тизимидан фойдаланиш эҳтимоли ҳам муҳокамада. Шунингдек, россия омммавит ахборот воситалари Украина 8—10 май кунларига таклиф этилган уч кунлик ўт очишни тўхтатиш ташаббусини рад этиши мумкинлигига ишонмоқда.
Украина расмийлари аввалроқ Москвадаги парадга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш режалаштирилмаётганини билдирган бўлсада, Россиянинг бошқа ҳудудларига ҳужум эҳтимолини истисно этмаган. Президент Владимир Зеленский ва офис раҳбари Андрий Ермак Ғалаба парадига зарба берилиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларга бевосита изоҳ бермаган.