АсосийДунё

Шифокорлар орқа миядаги ўсимтани кўз орқали олиб ташлашга эришди

Ушбу мураккаб ва ҳаёт учун хавфли операция қарийб 18 соат давом этди.

'Шифокорлар орқа миядаги ўсимтани кўз орқали олиб ташлашга эришди'ning rasmi

Мэриленд университетининг малакали нейрохирурглари жамоаси дунё тиббиётида мисли кўрилмаган муваффақиятга эришди — улар бемор Карла Флореснинг орқа миясидаги хавфли ўсмалардан бирини кўиз орқали олиб ташлашга муваффақ бўлишди. Ушбу мураккаб ва ҳаёт учун хавфли операция қарийб 18 соат давом этди ва натижада ўсма тўлиқ олиб ташланди. Энг муҳими, бемор тўлиқ ҳаётга қайтиш имконига эга бўлди.

Washington Post нашрининг ёзишича, операцияни нейрохирургия соҳасида юқори обрўга эга доктор Муҳаммад Лабиб бошқарган. 

Бу 19 ёшли Карла Флорес учун ҳаёт билан ўлим ўртасидаги жанг эди. Унинг организмида бир вақтнинг ўзида икки хил ўсма аниқланган: бири — мия соҳасида, иккинчиси эса бўйин қисмидаги орқа мияга яқин жойлашган бўлиб, фалажлик хавфини юзага келтираётган эди.

Шифокорлар аввал бошда миядаги ўсмани муваффақиятли олиб ташлашди. Бироқ орқа мияга яқин жойлашган ўсма мураккаб анатомик жойлашуви туфайли янада оғир ва хатарли саналади. Анъанавий жарроҳлик усуллари — оғиз ёки бўйин орқали кириш — жуда кўп асоратларга олиб келиши мумкин эди. Шу сабабли, доктор Лабиб ечим сифатида илгари тиббиётда қўлланилмаган, лекин эҳтимолий самарали бўлган инновацион усулни таклиф қилди — кўз орқали операция ўтказиш.

Бу қарор илмий жиҳатдан жиддий баҳоланиб, узоқ тайёргарлик талаб қилди. Жарроҳлар мурдаларда машқлар ўтказиб, ҳар бир ҳаракатни дақиқасигача ҳисоблаб чиқишди. Жамоадаги яна бир етакчи мутахассис, доктор Калпеш Вахариянинг таъкидлашича, операция вақтида кўз тузилмаларига етказилиши мумкин бўлган зарарни минималлаштириш жуда муҳим бўлган.

Мураккаб жараён давомида шифокорлар нафақат ўсмани эҳтиёткорлик билан олиб ташлашга, балки беморнинг кўриш қобилиятини сақлаб қолишга ҳам эътибор қаратишди. Ушбу ноёб операция вақтида юз суякларига титанли имплантлар жойланди.

Операция муваффақиятли якунланди: ўсма бутунлай олиб ташланди, ва Карла яна одатий ҳаёт тарзига қайтиш имконига эга бўлди.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳиндистоннинг ҳужуми ортидан Покистонда 31 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:55

    Ҳиндистоннинг ҳужуми ортидан Покистонда 31 киши ҳалок бўлди

    Покистон армиясининг маълум қилишича, 57 киши яраланган.

    'Россияликлар Берлиннинг уруш тугаганига 80 йил тўлиши маросимига таклиф қилинмади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:00

    Россияликлар Берлиннинг уруш тугаганига 80 йил тўлиши маросимига таклиф қилинмади

    Берлин шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши тугаганига 80 йил тўлиши муносабати билан катта тадбир ўтказилган.

    'АҚШ билан Украина ўртасидаги келишув урушга қандай таъсир қилмоқда?'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:41

    АҚШ билан Украина ўртасидаги келишув урушга қандай таъсир қилмоқда?

    Евросиё геосиёсатининг сўнгги саҳифалари яна Украина устидан бурилди.

    'Трамп АҚШда 8 майни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба куни деб эълон қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:28

    Трамп АҚШда 8 майни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба куни деб эълон қилди

    Трампнинг айтишича, агар Америка аскарлари бўлмаганида, урушда ғалаба қозонишнинг иложи йўқ бўлган.

    'Россия 9 майдаги эҳтимолий ҳужумга кескин жавоб бериши мумкин'ning rasmi

    Дунё 07.05.2025 22:25

    Россия 9 майдаги эҳтимолий ҳужумга кескин жавоб бериши мумкин

    Агар Москва нишонга олинса, Россия Киевга «Орешник» қуроли билан жавоб бериши мумкин.

    'Бугун Ватиканда 267-Папани сайлаш учун мажлис йиғилади'ning rasmi

    Дунё 07.05.2025 16:09

    Бугун Ватиканда 267-Папани сайлаш учун мажлис йиғилади

    Унда 133 нафар кардинал иштирок этади.